Би Би Си: Шавкат Мирзиёев Обидхон қорини оқлайдими?
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги расмий вебсайтидаги «Қидирувдаги шахслар» рўйхатидан таниқли уламо Обидхон қори Назаров ҳақидаги маълумотлар олиб қўйилган.
Маълумотларнинг қачон олингани санаси маълум эмас.
Би-би-си ҳозирча бу ҳақда Ички ишлар вазирлигидан расмий шарҳ ололгани йўқ.
Яқинларига кўра, Тошкентдаги «Тўхтабой» масжидининг собиқ имоми ҳақида ИИВ сайтидаги маълумотлар ўтган йил охирида янгиланган, жумладан, унинг эски сурати ўрнига Швецияда олинган сурати жойлаштирилганди.
Айни пайтда Обидхон қорининг 2004 йил ёзида бедарак кетган ўғли Ҳусниддин Назаров ҳануз Ички ишлар вазирлигининг «Бедарак йўқолганлар» рўйхатида.
Би-би-сига маълум бўлишича, Ўзбекистон ҳукумати Обидхон қорини ватанига қайтариш ҳаракатида бўлиши мумкин.
Собиқ адвокати Ирина Микулинанинг айтишича, Ўзбекистон Адлия вазирлигидаги манбаъ Обидхон қори Назаровдан барча айбловларнинг олиб ташланганини айтган, аммо буни тасдиқловчи биронта ҳужжат кўрсатмаган.
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•