Сигарет чекиш ҳаром ва рўзани бузади
Бўлимлар: Рамазонга оид қисқа савол-жавоблар
Савол: Рўза тутганда чекиш мумкинми?
Эрик.
Жавоб:
Фиқҳ китобларида рўзани бузувчи амаллар қаторида тутун ҳам саналган. Чунки тутун ҳам жисм саналади. Аммо ҳид жисм эмас. Инсоннинг димоғига тутун ҳиди урилса ёки ўзи бирор нарсани (масалан атирларни) ҳидласа рўза очилмайди.
Ўз ихтиёри билан тутунни ичига ютса рўзаси очилади. Тамаки, сигарет каби нарсаларни чекиш шубҳасиз рўзани бузади.
Чекиш инсон ҳаёти учун катта зарарлар келтириши баҳс талаб қилмайдиган илмий ҳақиқат. Шу туфайли у ҳаром ва гуноҳ амалларга киради.
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
https://telegram.me/islomovozi
Podcast: Play in new window | Download