Рўзаси бузилган киши рўзани зоҳиран давом эттиради, кейин қазосини ҳам тутади
Савол: Истимно рўзани бузса, кейин овқат еяверадими?
Мўмин.
Жавоб: Истимно билан рўзасини очган одам «Энди барибир оғзим очилди», деб овқат еявериши мумкин эмас. Чунки рўзани қассдан очган одам то ифтор пайти бўлгунча рўзадорлар билан бир хилда ўзини тийиши вожиб экани айтилган.
«Рамазон кунининг бошида рўзани очишга рухсат берадиган сабаб мавжуд бўлиб кейин шу узри йўқ бўлса… масалан бола балоғатга етса, кофир мусулмон бўлса, ақлдан озган ўзига келса, ҳайзли аёл покланса, мусофир уйига қайтса, куннинг қолган қисмида (рўзани очувчи нарсалардан) тийилиши вожиб бўлади. … Қасддан рўзани очиб юборган одам ҳам шундай. Бизнинг далилимиз Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган ҳадисдир. У зот Ошуро куни дедилар: «Қаранг, ким овқат еган бўлса, кунининг қолган қисмида ейишдан тўхтасин».
(Бадоеус-саноеъ, 2/103).
«Унга (узр билан рўзани очган одамга – тарж.) еб–ичиш жоиз. Чунки у шаръий узр билан оғзини очган… Рамазон кунида узрсиз рўзасини бузган одам учун эса бунинг тескариси. Биз унга – кейин қазо тутиб бериши вожиб бўлса ҳам – ҳозир еб–ичишдан тийилиш лозим деб айтамиз…».
(Ибн Усаймин, Фатволар тўплами, 19 ж. 60 савол).
Демак, қасддан ёки хато билан рўзани очган одам рўзани зоҳиран давом эттиради ва кейин шу куни учун қазо рўза тутади. Аммо касаллик, кексалик, мусофирлик каби узрли сабаб билан рўза тута олмаган одам ёки ҳайз туфайли рўзаси очилган аёл бундан мустасно. Улар рўзадорлар назаридан панада овқатланаверадилар.
Истимно ҳақида шуни қўшимча қилиш лозимки, бундай амал Рамазондан бошқа пайтда ҳам гуноҳ саналади. Рамазон ичида эса гуноҳлиги яна ҳам қаттиқлашади.
Аллоҳдан барча мусулмонларга, айниқса ёшларга ҳидоят, сабр ва ажрлар тилаймиз.
Мавзуга оид савол-жавоблардан яна:
* Рўзада маний ва мазий келишининг ҳукми
* Рўза тутган ҳолда маний келишига йўл қўйса
* Унутган ҳолда аёли билан қўшилган кишининг рўзаси
* Қасддан гуноҳ қилиш рўзани бузадими?
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
https://telegram.me/islomovozi
Podcast: Play in new window | Download