Жунуб киши саҳарлик учун ҳеч бўлмаганда қўли ва оғзини чайқаб олади

Савол: Намозга вақт оз қолган бўлса, жунуб ҳолатда саҳарлик қилса бўладими?

Сара.

Жавоб:

Жунуб ҳолатидаги одам аввал қўлини ва нажосат теккан ерларини ювади. Кейин намозга таҳорат қилгани каби таҳорат олади. Шундан сўнг еб-ичиши, агар хоҳласа яна қайта жимоъ қилиши ёки намоз вақти яқинлашгунча ухлаши мумкин

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам агар жунуб бўлсалар ва бирор нарса емоқ ёки ичмоқни истасалар намозга таҳорат қилганлари каби таҳорат олардилар».

(Саҳиҳи Муслим, Ҳайз китоби, «Жунубнинг ухлаши жоизлиги, агар емоқ-ичмоқни, ухлашни ёки (яна қайта) жимоъ қилишни ирода қилган бўлса таҳорат қилиши ва авратини ювиши, кейин ухлаши мумкин эканлиги ҳақидаги боб»).

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi