Рамазон кечаларида эр ўз аёлига яқинлик қилиши жоиз
Савол:
Рамазон ойида эр аёлига қайси пайтларда яқинлик қилса бўлади? Ёки Рамазон ойида, 30 кун мобайнида яқинлик қилмайдими? Олдиндан катта раҳмат.
Абдуфарруҳ.
Жавоб:
Рамазон кечаларида эркак ўз аёли билан хос муомалада бўлиши, яъни яқинлик қилиши жоиз.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилган:
«Сизларга Рамазон кечаларида аёлларингизга яқинлик қилиш ҳалол қилинди. Улар сизлар учун либосдирлар, сизлар улар учун либосдирсиз…»
(Бақара сураси, 187-оят).
Фақат Рамазоннинг учинчи ўн кунлиги бошланганда кўпроқ ибодат қилиб олишга ҳаракат қилишга тарғиб этилади. Чунки Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам учинчи ўн кунлик кирганда аёллар билан хос муомалада бўлишдан (жинсий алоқадан) тийилар эдилар.
Шайх Обидхон қори, Швеция
1429 ҳ. 15 рамазон (2008 м. 15 сентябр)
Алоқадор мавзулар:
- Рўзада аёлини ўпиш ёки қучоқлаш ҳукми
- Рамазонга оид қисқа савол-жавоблар
- Рамазонга доир муфассал савол-жавоблар
- Оилавий масалалар
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
https://telegram.me/islomovozi
Podcast: Play in new window | Download