Рўзадор бемор озуқа бўлмайдиган укол олиши жоиз

Савол:

Агар одамга қаттиқ иситма кирса укол олса рўза очиладими? Тиш олдираётган пайтда тишга укол қилиб олдирса рўза очиладими?Отабек.

Жавоб:

Уколларни умумий тарзда икки турга бўлиш мумкин:

1. Озуқа ва куч-қувват берадиган уколлар рўзани бузади.

Мажбур бўлмаган киши рўза пайтида бундай укол олмаслиги керак. Мажбур бўлиб қолса рўзасини бузиши жоиз. Рамазондан кейин ана шу кунги рўзанинг қазосини тутиб беради.

2. Озуқа бўлмайдиган (фақат оғриқ қолдирадиган ёки иситма туширадиган) уколлар рўзага таъсир қилмайди.

Эҳтиёт бобидан рўза пайти укол олмай туриш афзал. Шом вақти киргандан кейин бемалол барча ҳалол дори-бармонлардан фойдаланавериши мумкин.

Валлоҳу аълам.

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg