2018 йил 17 май пайшанба – муборак Рамазоннинг биринчи куни
Дунёнинг бир қатор мамлакатлари ҳижрий 1439, милодий 2018 йилнинг муборак рамазон ойи келаётган пайшанба куни бошланишини эълон қилдилар.
Саудия Арабистони Олий маҳкамаси мажлисининг бир неча дақиқалар олдин эълон қилган қарорида ҳам бугун самода янги ҳилол кўринмагани туфайли чоршанба шаъбон ойининг 30-куни деб ҳисобланиши айтилди.
Шундай қилиб, 2018 йил 17 май – пайшанба куни рамазон ойининг биринчи кунидир.
Фурсатдан фойдаланиб, Ислом Овози таҳририяти барча мусулмонларни рамазон ойи билан муборакбод этади.
Аллоҳ таоло барчаларимизга бу ойда Ўзининг кўпдан-кўп яхшиликларини насиби рўзи айласин!
Ислом Овози таҳририяти