«Тушимда Пайғамбаримиз Рамазонни эртадан бошлагин дедилар»

Бўлимлар: Рисолалар

ISLOM OVOZI

Қози имом Ҳусайн Шофеий раҳимаҳуллоҳнинг олдиларига бир киши келиб, Рамазондан бир кун олдинги кечада ҳали янги ҳилол кўринмасдан туриб шундай деди:

«Мен тушимда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрдим. Рўза тутишни эртадан бошлагин, дедилар. Рамазон ойи бошланди, эълон қилаверинг!».

Қози имом Ҳусайн жавоб бердилар:

«Сенга тушда айтган бўлсалар, бизга ўнгиларида «бу куни рўза тутманглар» деганлар. Биз ана шундай ўнгда айтган сўзларига таянамиз».

(Тарҳут-тасриб китоби: 8/125)

 

Эслатмалар:

(1)

Рамазондан бир кун олдинги кунни «Шак куни» деб айтилади. Чунки у кунда фалакий жиҳатдан қаралса Рамазон ойи бошланган бўлиши эҳтимоли мавжуд. Лекин, шаръий ҳисоб бўйича албатта янги ҳилол чиққанини кўриб кейин бошлаш лозим. Ҳилол кўринмаса шаъбон ойини 30 кун қилиб, кейин Рамазон ойига кирилади. Шаъбон ойининг 30 куни – Шак куни рўза тутишдан қайтарилган.

(2)

Туш масаласи бўйича саҳиҳ-соғлом эътиқод қандай бўлиши аввалги мақолаларимиздан бирида айтиб ўтилан. Хулосаси, туш ва унинг таъбири ҳеч қайси ҳукм учун шаръий ҳужжат сифатида асос қилиб олиниши жоиз бўлмайди.

Валлоҳу аълам.

Муҳиддин Обидхон қори ўғли
«Ислом Овози» таҳририят аъзоси

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi