«Ваҳий бошланиши қандай бўлган эди?…» (4-ҳадис)

«Саҳиҳул-Бухорий»дан илмий дарслар силсиласи

(Тўртинчи ҳадис)

(Бизга Яҳё ибн Букайр ҳадис ривоят қилиб деди: Бизга Лайс Уқайлдан ҳадис ривоят қилиб деди: Уқайл Ибн Шиҳобдан), Ибн Шиҳоб Абу Салама ибн Абдираҳмон раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилиб деди:

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумо ваҳий тўхтаб турган вақт ҳақидаги ҳадиси шарифни ривоят қила туриб айтадилар:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«Мен бир куни (йўлда) юриб кетаётган эдим, тўсатдан осмон (томон)дан бир овоз эшитдим. Кўзимни кўтариб қарасам, Ҳиро (ғори)да менинг олдимга келган малак (фаришта Жаброил) осмон билан Ер ўртасида (муаллақ турган) бир курсида ўтирибди. (Уни кўриб) қўрқиб кетдим ва дарҳол (уйга) қайтиб: «Мени ўраб қўйинглар, мени ўраб қўйинглар» дедим. Бас, (кўрпага бурканиб ётишим билан) Аллоҳ қуйидаги оятларни нозил қилди:

{يَا أيُّهَا الْمُدَّثِّرُ قُمْ فَأَنْذِرْ} إلى قوله {وَالرُّجْزَ فَاهْجُرْ}.

«Эй (либосларига) бурканиб олган киши, туринг-да, (инсонларни Охират азобидан) огоҳлантиринг! Ва Ёлғиз Парвардигорингизни улуғланг! Либосларингизни пок тутинг! Бутлардан йироқ бўлинг!…».

Кейин ваҳий қизғин тус олиб, кетма-кет нозил бўла бошлади».

(Саҳиҳул-Бухорий, «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ваҳий кела бошлаши қандай бўлган эди?…» деб номланган биринчи боб, 4-ҳадис).

Муҳиддин Обидхон қори ўғли
«Ислом Овози» таҳририят аъзоси

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi