Хайрли ишларда пешқадам ва собитқадам бўлиш
Фото: abcnews/кун.уз
Ушбу хотирани ёзишга Кун.уз сайти нашр қилган Нью-Йоркдаги дарахтлар ҳақидаги хабар сабаб бўлди.
Буюк Ислом динимиз нафақат инсониятга, балки бутун коинотга манфаат келтирадиган барча эзгу ишларда пешқадам ва собитқадам бўлишга тарғиб этган.
Бунга оддий бир мисол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадиси шарифларидир:
«Бирингиз қўлидаги ниҳолни экмоқчи бўлиб турган лаҳзада Қиёмат бошланиб қолса ва у ана шу ниҳолни экиб қўйишга улгуриб қолса, бас, албатта уни экиб қўйсин! (Қиёмат бошланди-ку, энди нима фойдаси бор?!, деб яхши ишдан асло тўхтаб қолмасин…)».
(Имом Бухорийнинг «Адабул-муфрад» китоби: 479–ҳадис, имом Аҳмаднинг «Муснад» китоби: 12902-ҳадис)
Афсуски, бугунги кунда кўпчилик одамлар ҳеч қандай эътиборга арзимайдиган бўлар-бўлмас баҳоналар билан ҳам қанча-қанча хайрли ишлардан тўхтаб қоляптилар.
Аллоҳ Ўзи аҳволимизни ислоҳ этишга мададкор бўлсин, тилимизнинг учида эмас, балки ҳақиқий мусулмон бўлиб яшайлик.
Kun.uz: Дарахтлар Нью-Йорк бюджетини йилига 11 млн долларга тежаши маълум бўлди
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•