Мусулмонларнинг бағирлари кенг, лекин…

ISLOM OVOZI

Бир неча йил олдин Қуръони карим ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақоратлаб, «Фитна» деб номланган фильм ишланишида иштирок этган кофирлардан бири голландиялик Арнуд Вандўрн беш йил муқаддам барча гуноҳларидан тавба қилиб, Ислом динини қабул этган. Кейин ҳаж ва умраларга ҳам борибди. Ўғли ҳам Исломга кириб, отини мусулмонча исмга ўзгартирибди.

Шу кунларда Арнуд Вандўрн айрим исломий мамлакатларга бориб, у ерлардаги аҳли илмлар билан учрашиб: «Мен тавба қилдим, Ислом динига кирдим, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратлари билан танишиб чиқиб, у зотни жуда қаттиқ яхши кўрдим. Гуноҳларим кечирилишига ёрдам бўлиши учун мен тавба қилганимни, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббатимни барчага эълон қилишларингизни илтимос қиламан..» деяпти.

Уламолар ва умум мусулмонлар бу инсоннинг тавбасидан шод бўлиб, уни очиқ кўнгил билан яхши кутиб олмоқдалар.

السياسي الهولندي ومنتج الفيلم المسيء للرسول يكشف خبايا وملابسات اعتناقه للإسلام وتحوله إلى داعية

أرنود محب النبي صلى الله عليه وسلم

Мусулмонлар шундай бағри кенг ва меҳр-муҳаббатли инсонлардир.

Аллоҳ уларни шундай бўлишга буюрган. Чунки У Зот Ўзи кечиримли Ғафур ва Вадуд бўлган Зот.
Аъроф сурасининг 156-оятида марҳамат қилади:

«(Аллоҳ) айтди: «Азобимни Ўзим хоҳлаган кимсага етказурман. Раҳматим — меҳрибонлигим эса ҳамма нарсадан кенгдир (барча коинотни ўз ичига олган). Мен уни (раҳматимни) тақво қиладиган, закотни берадиган зотларга ва Бизнинг оятларимизга иймон келтиргувчи бўлган кишиларга битиб қўяман».

Бироқ, Аллоҳни, У Зотнинг оятларини, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни масхара қилишда давом этаверадиган, Қиёмат азобидан қўрқмайдиган, тавба қилмайдиган кофиру мунофиқ кимсалар шуни яхшилаб билиб олишсинки, Аллоҳ таоло тавбага муҳлат беради, лекин АСЛО ЭЪТИБОРСИЗ ТАШЛАБ ҚЎЙМАЙДИ !
Аллоҳ таоло Ториқ сурасида марҳамат қилади:

«Албатта (кофирлар Ислом динига қарши турли) ҳийла-найранг қилурлар. Мен ҳам бир ҳийла қилурман (яъни уларнинг ҳийла-найрангларига муносиб жазо берурман). Бас, (эй Расулуллоҳ), сиз уларга озгина вақт-муҳлат беринг (яъни, майли улар бугун дину иймонга қарши қўлларидан келганини қилсинлар, яқинда албатта қилмишларига яраша жазоларини олурлар)!»

Чин қалби билан тавба қилмайдиган кимса Аллоҳнинг азобидан ҳеч қаёққа қочиб қутула олмайди! Ундай кимса ўзини ўзи икки оламда хору зор, шармандаю шармисор бўлишга маҳкум этади!

Аллоҳ асрасин.

Меҳрибон Раббимиз Ўзи бизларни барча гуноҳлардан шу дунёда тезроқ тавба-тазарруга қилиб олишга муваффақ айласин…

* Мавзуга оид:

Юқорида тилга олинган «Фитна» фильми ишланган пайт Би Би Си радиоси устозимиз шайх Обидхон қорига боғланиб, бир неча саволлар билан мурожаат қилган, шайх Обидхон қори уларнинг саволларига ўзларининг жавобларини айтганлар. Қуйидаги ҳаволада ана шу суҳбатни тинглашингиз мумкин:

Қуръон ҳақида фильм ишлаш шартлари ва “Исламофобия”га жавоб

Кофирларни яхши кўриш билан ҳурмат қилиш орасидаги фарқ

«Сўз эркинлиги дегани бу масхарабозлик дегани эмас…»

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi