Аллоҳ мунофиқларни барибир шарманда қилажак

ISLOM OVOZI

Эй «имом Бухорий бобомиз, имом Термизий бобомиз…» деб фахрланадиганлар!

Нима учун имом Бухорий, имом Термизий ва бошқа барча муҳаддис алломалар бир овоздан саҳиҳ деб эътироф этган ҳадиси шарифларга қарши чиқаяпсизлар?!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«Аллоҳнинг чўрилари (аёллар)ни Аллоҳнинг масжидларидан қайтарманглар!».

(Имом Бухорий ривоятлари. Бу борада яна Саҳиҳи Муслимда, Сунани Аби Довудда, Сунани Термизийда ва бошқа машҳур ҳадис тўпламларида бир қанча саҳиҳ ҳадислар собит бўлган).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидларида аёллар ҳатто чақалоқларини кўтариб олиб ҳам жамоат намозларида иштирок этардилар. Чақалоқ йиғлаб қолса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг онасига ҳам раҳмлари келиб намозни қисқароқ ўқирдилар. «Нимага масжидга келдинг ўзи, яна нимага чақалоғингни ҳам кўтариб олдинг», демасдилар!

Ислом тарихи давомида барча мусулмон давлатларда аёллар бемалол масжидларга бориб намоз ўқиб келганлар.

Имом аъзам мазҳабларига амал қилган давлатларнинг ҳам ҳеч қайси бири ҳеч қачон аёлларни масжиддан ҳайдамаган!

Исломга душманлик қилган мунофиқларнинг ҳукмронлиги эса узоққа бормасдан, шармандаларча қулаб, парчаланиб йўқ бўлиб кетган.

Эй аёлларни номаҳрамлар қўлида мардикор бўлиб ёки бозорларда ярим-яланғоч ҳолларида юришларига индамайдиган, аммо масжидга кириб намоз ўқишларига рухсат бермайдиган кимсалар!

Сизлар қайси миллатдансизлар ўзи?!

Бугун сизлар мусулмонликни даъво қилиб туриб, Ислом аҳкомларига қарши курашиш учун ҳар-хил баҳоналарни ўйлаб топаётган бўлсангиз, шуни ҳам яхшилаб билиб қўйингки,

Аллоҳ мунофиқларни барибир шарманда қилажак!

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi