Умид қилинган ёруғ кунлар келаётгани рост бўлсин

Бўлимлар: Гўзал лавҳалар

Қуйидаги лавҳа Совет империяси қулашидан озгина олдин (1991 йил бошларида) қилинган жумъа маърузаси (Алақ сурасининг тафсири)дан олинган.

Унда шайх Обидхон қори мактабларда ҳижобга қаршиликлар бўлаётганидан шикоят қилиб ёзилган мактубларга муносабат билдирганлар.

Опа-сингилларимизни тазйиқлар қаршисида сабру матонат билан туришга, Исломнинг илк давридан – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, саҳобаи киромлар ва саҳобийя оналаримизнинг ҳаётларидан ибрат олишга чақириб айтадилар:

«… Опа-сингилларимиз сабр қилиб, бардош билан борсалар бу кунлар ўтиб кетади, бу кофир (Совет ҳукуматидаги)ларнинг юзи қаро бўлади, Худо хоҳласа, Аллоҳ бунга ўхшаган кофирлардан каттароғини ҳам ўлдирган Зот! …

Шу сабр билан ҳақиқат йўлини маҳкам ушлаб иншоаллоҳ ёруғ кунларга ҳам етиб олармиз. Аллоҳ таоло уларга (Ислом динига қаршилик қилаётганларга) ҳам инсоф берсин. Инсоф бермаса Абу Жаҳлнинг бошига келган кулфат-мусибат унга ҳам бўлсин …».

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi