Қамоқдан озод бўлаётганлар учун жонлиқ сўйиш

Савол:

Устоз! Опамнинг ўғли қамалиб қолганди, энди оқланиб қамоқдан чиқади. Шунга «одамлар келишига оёғининг остига бир хўроз сўйиб қон чиқариб кўй», дейишяпти. Бу ширк бўлиб қолмасмикин деяпман. Сиз нима дейсиз?

Жавоб:

Албатта бундай шаклда сўйиш ширк бўлиб қолади. Лекин, оёғининг остига эмас, қассобхонада ёки ҳовлининг бир четида «Бисмиллаҳ»ни айтиб, холис Аллоҳ учун деб ният қилиб, Ягона Ўзига шукрона сифатида хўрозми ё қўйми ёки бошқа ҳалол жонлиқларни сўйиш, камбағалларга эҳсон қилиш жоиз, балки савобли амалдир.

Аллоҳ таоло Иброҳим сурасининг 7-оятида «шукр қилсангизлар (неъматларимни) янада зиёда қилиб (кўпайтириб) бераман», деган.

Яқинларимиз ва бошқа ҳар бир мусулмоннинг қамоқдан озод бўлиши шубҳасиз Аллоҳнинг улкан неъматларидан.

Аллоҳнинг неъматларига шукр қилиш турларидан бири бойликларимизни Ислом ва мусулмонлар хизмати учун сарфлашдир, жумладан, камбағалларга таом бериш.

Муҳтожларга таом бериш ва жонлиқ сўйиб эҳсон қилиш фазилатлари ҳақида кўпдан-кўп ояту ҳадислар бор.

Меҳрибон Раббимиз барчамизни солиҳ амалларга муваффақ қилсин. Ўзбекистонда ҳалигача қамоқда ва узоқ йиллардан буён ўғирланган ҳолида қолаётган уламолар ҳам тезроқ озодликка чиқишларини Ягона Аллоҳдан илтижо қилиб сўраймиз, ҳукумат тепасида ўтирган раҳбарларга ҳам инсоф бериб, қалбини ҳидоятга бошласин.

«Ислом Овози» таҳририяти

* Мавзуга оид:

Қурбонлик фақат Аллоҳгадир

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi