Қозоғистонда фожиа рўй берди, ҳалок бўлганларни Аллоҳ Ўз раҳматига олсин

Бўлимлар: Муносабат

«Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъувн»

(Албатта барчамиз Аллоҳнинг қулларимиз, шубҳасиз У Зотнинг ҳузурига қайтгувчимиз).

Бугун Чимкент-Самара автойўлининг Қозоғистондан ўтадиган қисмида автобусда кетаётган 52 нафар одам ёниб кетди. Уларнинг деярли барчалари Ўзбекистон ватандошлари эканлиги хабар қилинмоқда.

Бу фожиали мусибат ҳамма қатори бизларни ҳам жуда қаттиқ қайғуга солди.

Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ вафот этган мусулмонларни Ўзи ғариқи раҳмат айласин, жойларини жаннатда қилсин, қариндошларига сабри жамил ато этсин.

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi