Туклардан тозаланишга оид айрим масалалар

Савол:

Туклардан тозаланиш муҳлати ҳақидаги жавобга изоҳ сўрамоқчидим:

1. Киндик ости туклари дейилганда айни киндикни ўзидан бошлаб тозалашми?

2. Қўлтиқ туки олдиндан юлинмагани, қирилгани сабабли эт қотиб кетган, ҳозирги пайтда юлинса оғрийди. Бунинг ҳукми қандай?

Жавоб учун раҳмат, Шайхга Аллоҳ нусрат берсин.

Жавоб:

Омин, Аллоҳ таоло барчамизнинг солиҳ дуоларимиз қабул этсин…

  1. Киндик ости дейилганда асосан киндик остидаги авратнинг атрофи кўзда тутилади. Айнан киндикнинг ўзидан бошлаб тозалаш шартмас. Валлоҳу аълам.
  2. Қўлтиқ тукларини қиришга одатланиб қолган бўлса зарари йўқ, юлиш шарт эмас, афзал. Қириб тозалаш ҳам жоиз.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

{لا يكلف الله نفسا إلا وسعها}

«Аллоҳ ҳеч бир жон эгасига тоқатидан ортиқ вазифа юкламайди».

(Бақара сураси, 286-оят).

Валлоҳу аълам.

«Ислом Овози» таҳририяти

•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi

Саволлар, фикр-мулоҳазалар учун телеграм ва ватсАп тармоғидаги рақамимиз:

+46705555548