Кўпчилик ким ўзи?

Бўлимлар: Муносабат

Кўпчилик нима деса, кўпчилик нима қилса хўп деб эргашиб кетавермасдан, «у кўпчилик ким ўзи?», деб Аллоҳ берган қалб ва ақлни ишлатиб, яхшилаб текшириш керак!

«Аксарият одамлар қиляпти-ку, нимаси ёмон?» дейиш билан «Аксарият халқлар ғайримусулмон-ку. Мен ҳам мусулмон бўлмасам нима бўлибди?» дейишнинг нима фарқи бор?

Аллоҳ таоло Қуръонда биринчи мақом ўлароқ Ўзининг пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломни ҳам огоҳ этиб айтган:

«Гарчи Сиз (барча халойиқнинг иймон келтиришларини) жуда истасангиз-да, одамларнинг кўплари мўмин бўлмайдилар».

(Юсуф: 103)
.

Кўпчилик ҳақ нидосига қулоқ тутмай адашиб кетаётганини кўриб «балки биз хато йўлдамикинмиз, кўпчиликка эргашаверганимиз яхшимикин» деб ҳақ йўлдан шубҳаланиб қолмаслик зарурлиги учун ҳам Аллоҳ таоло мўминларга хитоб қилиб айтади:

«Эй иймон келтирган зотлар, ўзингизни билингиз! (Яъни, адашишлардан, гуноҳ-маъсиятлардан сақланингиз!). Модомики, ҳақ йўлни тутган экансиз, адашган кимсалар сизларга зарар етказа олмас…».

(Моида: 105)

(Муҳиддин Обидхон қори)

•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi

Саволлар ва фикр-мулоҳазалар учун телеграм ва ватсАп тармоғидаги рақамимиз:

+46705555548