Биров сизга “Аллоҳдан қўрқ” деб танбеҳ берса нима қиласиз?
Бўлимлар: Рисолалар
Язид ибн Кумайт раҳимаҳуллоҳдан ривоят:
Бир киши (имом) Абу Ҳанифага “Иттақиллаҳ (Аллоҳдан қўрқ)!” деди.
Шунда (имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ) титраб, ранглари оқариб, бошларини эгиб бироз жим турдилар. Кейин ўша одамга қарата: “Аллоҳ сени яхшилик билан мукофотласин. Одамлар ҳар вақт мана шундай сўз билан насиҳат қилиб турадиган кишига нақадар ҳам муҳтожлар”, деб жавоб қилдилар.
(Имом Заҳабийнинг “Сияри Аъломин-нубало” китоби: 6/400).
Муҳиддин Обидхон қори ўғли
•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•
https://telegram.me/islomovozi
Саволлар ва фикр-мулоҳазалар учун телеграм ва ватсАп тармоғидаги рақамимиз:
+46705555548