ТАЪЗИЯ «Шарифахон ая, Абдулқуддус қори ва Абдулвадуд укамиз! Аллоҳ сизларни жаннат боғларида кулдирсин…»
Шарифахон ая, Абдулқуддус қори ва Абдулвадуд укамизнинг Маккаи мукаррамада автоҳалокат туфайли вафот бўлишгани муносабати билан
“Рамазондек улуғ ой келса ҳам кўзимдан ёш тўкиб ибодат қила олмаган мендек инсонни йиғлатдингиз. Аллоҳ сизларни жаннат боғларида кулдирсин!»
…Буюк ҳикматлар соҳиби Аллоҳ таоло иймони туфайли ўзбеклар юртига сиғдирилмаган, ватанларидан қувилган инсонларни Ўзининг энг муқаддас шаҳрига лойиқ деб билди… Эй дўстларимиз, сизларга то Қиёмат кунига қадар Маккаи мукаррамадек муқаддас замин муборак бўлсин! Сизларга шаҳидлик муборак бўлсин! Бизга ҳам Аллоҳнинг солиҳ бандаларига ато қиладиган шарафли хотима ва мағфиратлар насиб айласин! Сизларнинг ҳаётингиз ҳам, вафотингиз ҳам биз учун ибрат ва ҳидоят бўлди. Сизлар иймонларимизнинг зиёда бўлишига сабаб бўлдингиз, Аллоҳ сизларнинг роҳатларингизни зиёда қилсин. Рамазондек улуғ ой келса ҳам кўзимдан ёш тўкиб ибодат қила олмаган мендек инсонни йиғлатдингиз, Аллоҳ сизларни жаннат боғларида кулдирсин!
Podcast: Play in new window | Download