Эр-хотин саккизлиги
Бўлимлар: Рисолалар
* Эр-хотин орасида келишмовчилик рўй берганда саккизта нарсадан сақланиш керак:
1. Қарғаш, дуои бад қилиш;
2. Эски хатоларни эслаш;
3. Ҳақоратли сўзларни тилга олиб, бақир-чақир қилиш;
4. Уриш, калтаклаш, жисмоний ва руҳий азоблар билан қийноққа тутиш;
5. «Бирга яшагандан кўра ўлганим яхши, жавобимни беринг» ёки «жавобингни бердим, кўзимга кўринма, йўқол…» деганга ўхшаш сўзларни тилга олиб ажралишга , орага талоқ тушиб қолишига шошилиш;
6. Фарзандларга билдириб, норасидаларни руҳан эзиб, бахтсиз ва носоғлом ҳолда улғайишларига сабабчи бўлиш;
7. Бошқаларни аралаштириб, муаммони баттар қилиб юбориш. (Ҳатто энг яқин қариндошларни ҳам аралаштирмасдан, эр-хотин ўзлари имкон қадар тезроқ ярашиб олишга ҳаракат қилишлари лозим) ;
8. «Кўз тегди, бўлар иш бўлди, энди ярашиб бўлмайди…», деган гапларга ўхшаш бўлар-бўлмас гумонларга таслим бўлиш.
* Бундай ёқимсиз ҳолатларнинг олдини олиб, қуйидаги САККИЗТА ТАВСИЯГА АМАЛ ҚИЛИНГ :
1. Тақволи, тоат-ибодатли ҳаёт кечиришга ҳаракат қилинг. Чунки, оила бахтига рахна соладиган энг хатарли нарса гуноҳ-маъсиятлардир.
2. Орани ислоҳ этиш учун айрим ҳақ-ҳуқуқларингиздан воз кечинг. Сиздан хато ўтмаган бўлса ҳам ўрни келганда узр сўрашдан уялманг;
3. Бағри кенг, кечиримли инсон бўлинг, ҳамма хатоларга эътибор бераверманг. Беайб Ягона Аллоҳ! Турмуш ўртоғингиздан содир бўлган айрим хатоларни имкон қадар кўрмагандай-билмагандай унутиб юборинг;
4. Ихтилоф кучайиб кетмасдан туриб суҳбатни яхши мавзуларга буриб юборинг. Умр йўлдошингизнинг яхшиликларини илиқ сўзлар билан ёдга олинг;
5. Эътироз ва танқидларга қизишмасдан, хотиржамлик , вазминлик ва босиқлик ила яхши муносабат билдиринг;
6. Ёмон нарсаларни эсга соладиган ҳолатдан чиқиш учун енгил бир саёҳатга олиб боринг, дам олдиринг, асабларни тинчлантиринг. (Бу асосан эрнинг зиммасида. Аёл эса эри учун зийнатланиб, хоналарни тозалаб, тартиблаб, хушбўй ҳидлар ва чиройли гуллар билан безаб, эрнинг ғазабини кетказишга, розилигини олишга ҳаракат қилади).
7. Муаммонинг илдизига тўғри ташхис қўйиб, секин-асталик билан чиройли ечим қидиринг;
8. Ягона Аллоҳдан доимо мадад сўраб туринг. Зеро, қалблар Унинг қўлида, истаган заҳоти ўзгартириб беради. Умидсизлик эса шайтондан, Аллоҳ барча ёмон хислатлардан асрасин …
Валлоҳу аълам.
Дунё имтиҳонидан аъло баҳолар билан ўтиб олиш барчамизга насиб бўлсин …
(Эркин таржима)
«Ислом Овози» таҳририяти
•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•
Саволлар ёки фикр-мулоҳазалар учун Телеграм ва ВатсАп рақами: +46705555548