АҚШ Қуддусни “Исроил” пойтахти деб эълон қилишига муносабат
Кеча, 2017 йилнинг 6- декабрида Трамп бошчилигидаги АҚШ ҳукумати ўз тарихидаги энг катта хато ва жиноятлардан бирига йўл қўйиб, Қуддус шаҳрини “Исроил”нинг пойтахти деб тан олишини ва ўз элчихонасини ҳам у ерга кўчиришини эълон қилди.
“Қалам” жамияти АҚШнинг ушбу халқаро қонунларга, ҳамда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг қатор қарорларига (чунончи, 1980 йилда имзоланган 478- резолюциясига) мутлақо зид бўлган қарорини кескин қоралайди ва бу қадамни тарихий жиноят деб билади.
Шунингдек “Қалам” жамияти халқаро ҳамжамиятдан, хусусан Ислом Ҳамкорлик Ташкилотидан, ҳамда Туркия каби бугун халқаро майдонда Ислом уммати манфаатини ҳимоя қилишга уринаётган давлатлардан бу жабҳада ҳам ғайрат кўрсатиб АҚШни бу қарордан чекинишга мажбурлашларини қаттиқ илтимос қилади.
Ундан ташқари, ватанимиз Ўзбекистоннинг ҳам бу масалада Ислом умматининг биринчи қибласи ва уч муқаддас масжиднинг бири Ақсо жойлашган Қуддусни ҳимоя қилиб, АҚШнинг ушбу ўта масъулиятсиз қарорини қоралашини кутиб қолади.
Аллоҳ таоло умматимизга ўз ҳуқуқларига эришиш сабабларини насиб қилсин.
“Қалам” жамияти
Мавзуга алоқадор: