Золимларни бир-бири билан уриштириб қўйиш ҳикмати
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
{إِنَّ رَبَّكَ حَكِيمٌ عَلِيمٌ * وَكَذَٰلِكَ نُوَلِّي بَعْضَ الظَّالِمِينَ بَعْضًا بِمَا كَانُوا يَكْسِبُونَ}.
[الأنعام: 128-129].
«… Албатта, Парвардигорингиз Ал-Ҳакийм (ҳикмат билан ҳукм қилгувчи) ва Ал-Алийм (барча нарсаларни билиб тургувчи) Зотдир. Шунингдек, қилиб юрган гуноҳлари сабабли золим кимсаларни бир-бирларига валий қилиб қўюрмиз (бир-бирлари билан дўстлашадилар ва бир-бирларининг устидан ҳукм чиқариб зулм қиладилар)».
(Анъом сураси, 128-129 оятлар).
Имом Молик ибн Дийнор раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
«Забур (Аллоҳ Довуд алайҳиссаломга нозил қилган муқаддас китоб)да ўқигандим: «Аллоҳ айтади: Мен мунофиқлардан мунофиқлар орқали ўч оламан. Сўнг барча мунофиқлардан ўч оламан». Бунинг тасдиғи Аллоҳнинг китоби (Қуръони карим)да ушбу ояти каримадир: «Шунингдек, золим кимсаларни бир-бирларига валий қилиб қўюрмиз (бир-бирлари билан дўстлашадилар ва бир-бирларининг устидан ҳукм чиқариб зулм қиладилар)…».
Тафсири Ибн Касир: 3/613
«Ислом Овози» таҳририят аъзоси
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•