Обидхон қорига
«Сизни тинглар ёшу қари, ўқинг Қуръон, Обид қори…»
Қуръон йўлидан юрайлик,
Ортга қайтиш бўлмасин.
Кеч бўлсада очилган,
Кўзлар қайта кўр бўлмасин.
Ўзбегимнинг пешонаси,
Яна асло шўр бўлмасин.
Мунофиқлар қарсак чалиб,
Устимиздан кулмасин.
Сизни тинглар ёшу қари,
Ўқинг Қуръон Обид қори!
Аллоҳ йўлида юрганлар,
Икки дунё бўлмагай кам.
Ажру савоб олар ҳатто,
Кўздан оққан ёшига ҳам.
Ўқинг Қуръон, қилинг даъват,
Бошланг бизни ҳидоятга.
Аллоҳ зикрини қилганлар,
Етишгайдир шафоатга.
Тингланг! Азиз биродарлар,
Кўзлар мудроқ бўлмасин.
Занг босган қалб нурга тўлсин,
Шайтонга қул бўлмасин.
Сизни тинглар ёшу қари,
Ўқинг Қуръон Обид қори!
Одамлар олқишин олган,
Аллоҳ розилигин олгай.
Одамлардан қарғиш олган,
Аллоҳнинг қаҳрига қолгай.
Олқиш айтгай сизга барча,
Алиф қомат дол бўлмасин.
Ҳадис айтган бегуноҳ тил,
Охир дамда лол бўлмайсин.
Сизни тинглар ёшу қари,
Ўқинг Қуръон Обид қори!
Умму Марям
1995 йил, 29 сентябр
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
https://telegram.me/islomovozi
Podcast: Play in new window | Download