Муҳиддин Обидхон қори ўғлининг таржимаи ҳоли
Таваллуд ва таҳсили
1978 йил, Ўзбекистоннинг Наманган шаҳрида, мусулмон оилада таваллуд топган. Отаси, машҳур уламо Обидхон қори Собитхон ўғиллари Тошкент шаҳар Тўхтабой масжидининг собиқ имом-хатиби, онаси Мунирахон ая.
Ёшлигидан ота-онаси, ҳамда бобоси Собитхон ота ва бувиси Муҳаррамхон ая қўлларида бошланғич диний таълимни олган.
Наманган шаҳар 36-ўрта мактабда ўқиган. Шунингдек, Наманган ва Тошкентда ҳужраларда ҳам таҳсил олган.
1997 йилдан бошлаб Мадинаи Мунавварадаги Ислом Университети, «Даъват ва дин асослари факултети»да ўқиб, 2001 йил аъло баҳо билан тамомлаган.
Шундан сўнг Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунавварадаги бир неча устозлардан яна дарс олишда давом этган.
Илмий фаолияти
2004 йилдан бошлаб Мадинаи мунавварада тайёрлов босқичидаги талабаларга дарс берган.
Шунингдек айрим исломий сайтларда диний мақолалар ёзиб, дарслар бериб келган.
Ҳозирги фаолияти
Ҳозирда у киши отаси шайх Обидхон қори 2007 йили асос солган «Ислом Овози» веб-саҳифасида таҳририят аъзосидир. Ундан ташқари, Муҳиддин Обидхон қори ўғли «Қалам» (www.qalam.biz) жамиятининг муассисларидан.