Илм талабида юрган ўғлимга мактуб

Муътамир ибн Сулаймон Ат-Таймий Ал-Басрий раҳимаҳуллоҳ дедилар:

Кўфа шаҳрида (талаби илм қилиб юрар эканман) Отам менга: «(Молингга қизғанмасдан) китобларни сотиб олавергин ва илмларни ёзиб боргин, зеро мол-дунё (барибир) йўқ бўлиб кетади, илм эса (мангу) қолажак», деб мактуб йўлладилар.

(Имом Хатиб Бағдодийнинг «Тақйидул илм» китоби, 1/112)

* Сулаймон Ат-Таймий Ал-Басрий 46-ҳижрий (666-милодий) санада таваллуд топиб, 143-ҳижрий (760-милодий) йилда вафот этган улуғ тобеийлардан.

* Ўғиллари Муътамир 106-ҳижрий (724-милодий) санада туғилиб, 187-ҳижрий (803-милодий) йилда вафот этган муҳаддис имомлардан.

Муҳиддин Обидхон қори ўғли

www.qalam.biz

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi