Фарзанд тарбияси ва чет элдаги енгил ҳаёт
Ҳурматли устоз, бу хатни минг бир хаёл ва яна шунчалик истиҳола билан йўллаяпман. Ҳозирги сиёсат туфайли чет элларда юрган диндошларимизнинг ҳолатларига назар солинса, фарзанд тарбиясида жуда бефарқлик… Фарзандларда кузатилган деярли барча нуқсонларни негизи оилага бориб тақаляпти. Бундай деб ишонч билан айтишимга сабаб, аввал Тошкентда эканимизда биродарлар ўзаро фарзандларида сезилган, кузатилган нуқсонлардан огоҳ қилинганида ота-она фарзандидаги нуқсонларни ислоҳ қилишга киришарди ва бунда устозлар ва биродарлар билан очиқ маслаҳатлар қила олишарди. Ҳозирда фарзанддаги нуқсонлардан огоҳ қилинса, ота-оналар болаларини чоҳга кетаётганини аниқ билгани ҳолатда ёлғон билан ўзлари ёки фарзандлари шаънини «ҳимоя» қилишга киришаётганларини кўраяпмиз. Ҳайрат ва аламли ери шундаки, вазиятга нисбатан айтилаётган сохта ёлғон шундай сезилиб тургани ҳолда бундай йўл тутиб нимага эришмоқчи бўладилар биродарлар?! Домла, сиздан илтимос, фарзанд тарбияси, бунда ота-оналарнинг вазифаси, чет элдаги нисбатан енгил ҳаёт оқибати ҳақида дарс ва маърузаларни имкон қадар биз толибларга етказсангиз. Аллоҳ ҳолатларимизни ислоҳ қилсин. Дарсларингиз ва бу саҳифа орқали етказаётган ҳар бир насиҳатингизни эшитгувчиларга манфаатли ва давомли қилсин.
Умму Абдураҳмон.