Қурбон ҳайити куни эълон қилинган «Қалам жамияти»дан ҳамкорликка даъват
Ассалому алайкум …
Ҳурматли биродарлар, ака-укалар ва опа-сингиллар!
“Қалам”нинг дунёга келишига бир неча мақсадлар туртки бўлди.
Улардан бири бугун интернетдан фойдаланаётган дунёнинг тўрт бурчагида яшовчи ўзбекзабонларни бир-бирлари билан мулоқотини йўлга қўйишдир.
Бизнинг фикримизча бундай мулоқот кейинчалик уларнинг ўрталарида кўплаб ўзаро манфаатли ҳамкорликларга йўл очади.
Бу мақсадимиз амалга ошиши учун сиз азизларнинг “Қалам”да ўз ижод маҳсулингиз ёки ўз ҳаётингизда содир бўлаётган турли янгиликлар хабари билан ўртоқлашиб боришингиз керак бўлади.
Ким билади дейсиз, балки бундай фаолият сизга ўзингиздаги шу пайтгача билмаган қобилятларингизни кашф қилиб берар?
Ўз ижод намуналарингизни ёки кундалик янгиликларингизни ёзиб юборсангиз биз уларни саҳифамизнинг “Муштарий минбари” рукни остида жойлаштириб барча ўқувчиларимиз эътиборига ҳавола этиб борамиз.
Кундалик янгиликларга мисол университетга кирганингиз, фарзандингиз Қуръондан бир пора ёдлагани ва сиз яшаётган жойдаги ўзбекларнинг ҳайит байрамини нишонлаганлари каби турли туман янгиликлар бўлиши мумкин.
Сизни атрофдагиларга таништиришга имкон беринг – хабарларингизни бизга йўлланг!
“Қалам” таҳририяти
Веб саҳифамиз: qalam.biz