Эр ва аёл қаерда яшашлари керак?
Савол: Бир таниш юртдошимиз олти йилдан бери Европада яшайди. Икки фарзанднинг отаси. Лекин оила ва фарзандлари Ўзбекистонда. Юртдошимиз оила ва фарзандларини Европада яшаш учун чақираяпти, аммо аёли Ўзбекистонда яшаш истагида. Юртдошимизнинг айтишича, аёл ва фарзандларидан олти йил хабардор бўлиб турди ва кераклигича пуллардан жўнатиб турибди, лекин эр Европада яна бир аёл билан никоҳланиб турмуш қурган. Аммо у биринчи ва фарзандларидан воз кечмасдан уларга ёрдам пулларини жўнатиб турар экан. Аёли бу нарсалардан хабар топиб, фарзандлари билан гаплаштирмасдан эридан талоқ беришини сўраган. Эри аёлига бу шартдан қайтишини ва ишдан бўшаб, фарзандларини олиб Европага ўзининг олдига келиб яшашни таклиф қилган. Аммо аёл эрини Ўзбекистонга қайтиб келиб яшашини ва эри билан фарзандларни аёлнинг ўзи боқиш шартини қўйган. Чунки Ўзбекистонда аёлнинг тижорати бор, ишлари жуда яхши йўлга қўйилган. Аёл ишидан бўшамаслигини ва Европага келмаслигини айтган. Икки ўртада келишмовчилик чиқиб, аёли эридан талоқ беришини сўраган ва 2009 август ойларида эри аёлига бир марта талоқ берган. Шундан бери эри на аёл ва на фарзандлари билан боғлана олмаяпти. Қори ака, мана шу масаланинг шаръий ҳукмлари қандай бўлиши ҳақида аниқроқ қилиб тушунтириб беришингизни умид қилиб қоламиз.
Абдуллоҳ.
Жавоб: Саволда таърифланган оиланинг муаммосига жавоб беришда эр ва аёлнинг бир-бирлари устидаги ҳақларидан айримларини зикр қилиб ўтишга тўғри келади.
- Яхши муомала – муштарак вазифа;
- Аёл учун дахлсиз уй-жой;
- Аёли билан бирга тунаш;
- Аёлни ўз таъминотига олиш;
- Таъминотга лойиқ бўлмайдиган аёл;
- Бирга сафар қилиш масаласи;
- Ота болалар тарбияси учун жавобгар;
- Ўз боласининг бахтига чанг солаётган аёл;
- Тавсия.
Podcast: Play in new window | Download