Зулҳижжа ойи бошланди

Саудия Арабистони Олий маҳкамаси ҳозиргина Зулҳижжа ойи бошланганини эълон қилди.

Маҳкаманинг қарори бўйича 2017 милодий 23 август чоршанба 1438 ҳижрий сана муборак Зулҳижжа ойининг биринчи кунидир.

Арафа куни (9-зулҳижжа) 2017 йил 31 август пайшанба кунига тўғри келадиган бўлди.

Ийдул Азҳо – Қурбон ҳайити эса 2017 йил 1 сентябр Жумъа куни бўлади.

Ушбу фурсатдан фойдаланиб, Ислом Овози таҳририяти Аллоҳ таолодан бу муборак ўн кунликни ва Ийдул-Азҳо байрамини барча Ислом аҳли учун баракотли қилишини сўраб дуолар қилади.

Меҳрибон Раббимиз барча мусулмонларга ушбу улуғ кунларда холис ният билан кўплаб солиҳ амаллар қилишни муяссар айласин, бутун дунёдаги мазлум биродарларимиз ва опа-сингилларимизга нажот, Ислом динимизга ривож, умматимизга нусрату ғалаба, устозимиз Обидхон қори акага шифои комил ато этсин …

«Ислом Овози» таҳририяти

Алоқадор мавзулар:

* Зулҳижжа остонасида

* Муборак ўн кун

* Бу кунларда қандай амаллар қилишимиз керак?

* Зулҳижжанинг аввалги ўн кунлигида рўза тутиш ҳақидаги ҳадисларнинг ҳукми

* Зулҳижжанинг бу қадар улуғланиш сабаби нима?

* Қурбонлик аҳкомлари

* Қурбонлик қилишни ният қилган одам учун нималар суннат?

* Ийдул-Азҳо одоблари

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi