«Сизлар ҳам ўшалар қатори эканлигингларни биз қаердан биламиз?…»

Бир синглимиз бизга қуйидаги мазмунда савол бердилар:

Сизларга савол:

Нетда ҳар хил бўлар-бўлмас диний қарашлар, ҳаммаси ноқонуний ёлғон гаплар дейишади, уйда, маҳаллада, таълим муассасаларида. Сизларнинг бу ташкилотинглар қонунийми?  

Ўзинглар ҳам биласизлар, Аллоҳнинг ва бошқа пайғамбарларнинг номларини айтиб инсонларни ишонтиришади, уларнинг онгини заҳарлашади. Сизлар ҳам ўшалар қатори эканлигингларни биз қаердан биламиз?

Жавоб:

Мусулмон киши кимга эргашишини билолмасдан боши қотиб юраверадиган содда ёки дангаса бўлмайди.

Аллоҳ ҳар бир инсонга қалб, ақл ва имконият бериб қўйган. Қалбни холис қилиб, ақлни тўғри ишлатиб, имконият доирасида илм излаб ҳаракат қилиш керак. Бу борада Аллоҳ ва Расулининг панд насиҳатлари, уламоларнинг маслаҳатлари жуда ҳам кўп.

«طلب العلم فريضة على كل مسلم».

(رواه ابن ماجه وصححه الألباني وغيره)

«Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмоннинг зиммасида фарздир».

(Саҳиҳи Сунани Ибн Можаҳ).

Холис  ният билан, ақлни тўғри ишлатиб, қўлидан келганича илм талаб қилган одам ҳеч қачон адашмайди.

Ҳамма адашганларнинг адашиб кетишларининг сабаби мана шу учта шартни яхши бажо этмасликдан келиб чиқади:

  1. Чин қалб билан ниятни холис қилиш ва доимо Аллоҳдан мадад сўраб туриш;
  2. Ақл неъматини тўғри ишлатиш;
  3. Ҳақиқатни топиб, унга эргашиш учун илм талабида ҳаракат қилиш.

Кўпчилик одамлар дунё учун қанча шарт керак бўлса, тиришиб-тирмашиб бўлса ҳам ҳаммасини мукаммал бажо этиб ҳаракат қилишади, аммо динга амал қилиш масаласи келганда ҳавои нафсга эргашиб, ақлсизлик ва дангасалик қилиб ўзларига ўзлари зулм қилиб юраверадилар.

Аллоҳ Ўзи ҳаммамизга ҳидоят ва инсоф ато этсин …

«Ислом Овози» таҳририяти

Алоқадор мавзулар:

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi