Ҳижоб ва таваккул (биринчи мактуб, 2010 йил)

Қуйида 2010 йил «Ислом Овози» саҳифасига ҳижоб масаласи ҳақида келган мактублардан яна бири билан танишасиз:

Ассалому алайкум, ҳурматли устоз. Аллоҳ қилаётган хизматларингизга беҳисоб ажру савоблар ато қилсин.

(Сизларга мактуб йўллаган бир) биродаримиз Ўзбекистонга бориб келишидаги қийинчиликларни ёзибдилар. Жумладан ҳижоб масаласида.

Биз ҳам Кореяда ишлаймиз. Оилам билан Ўзбекистонга бориб келганимизга 1 ойдан ошганича йўқ. Ҳижоб масаласида биз ҳам боришдан олдин қаттиқ хавотир қилган эдик. Лекин шундай бўлса ҳам аёлим Аллоҳга таваккул қилиб, шариатда кўрсатилганидек қилиб ҳижобини ўраб кетди. Боришда ҳам, қайтишда ҳам, аэропортда ҳам, кўча-кўйда ҳам биров келиб «рўмолингни еч», ёки «нега сен ҳижобдасан», дегани йўқ. Аэропортда умуман ҳеч қандай муаммолар бўлгани йўқ.

Лекин маҳаллаларда маҳалла раислари ҳижоб ўраганларни чақириб «суҳбат» ўтказаётганлари, ҳижоб ўрнига рўмол ўрашни сўраётганлари бор гап экан. Афсуски, ўзимизнинг қариндошларимиздан бири мана шундай дўқ-пўписалардан кейин ҳижоб ўрнига рўмол ўрабди. Шунингдек мактаб, олий ўқув юртлари ва корхоналарда ҳам мастура аёлларни қўйишмаётган экан.

Лекин кўчада ҳижобли аёллар йўқ эмас (тўғри, баъзиларнинг ҳижобини ҳижоб дейишга ҳам тил бормайди), бемалол юришибди. Ҳеч ким тўхтатиб, қамаб қўяётгани йўқ.

Баъзи биродарлар мавҳум тазйиқлардан қўрқиб ҳам осонгина таслим бўлаяптилар.

Аллоҳ барчамизни ҳифзу ҳимоясида асрасин.

Абдулҳамид, 2010 йил

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi