Энг бадбахт кимса ким?
1995 йил 22 сентябр жумъа, Тошкент, Тўхтабой жомеъ масжиди
- Ислом – энг улуғ неъмат;
- Мўминни яхши кўриш – Аллоҳни яхши кўриш;
- Тарихдаги энг бадбахт кимса;
- Эркаклардан кўра мардроқ аёл;
- Дуои баднинг натижаси;
- Мусулмон учун мусулмоннинг ҳурмати вожиб;
- Олимлар – пайғамбар ўринбосарлари;
- Олам ҳаёти холис инсонлар билан;
- Абдували қорининг ғойиб бўлишлари;
- Ҳақ дуолар.
Маъруза ҳақида қисқача тавсиф
Бу маъруза машҳур имом Абдували қори Мирзаевнинг Тошкент аэропортидан ўғирлаб кетилганлари (1995 й, 29 август) муносабати билан қилинган бўлиб, Обидхон қори ўз нутқларида бу жиноятни Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизмати томонидан амалга оширилганини фош қилганлар.
Маърузада ўзига хос услуб қўлланган бўлиб, аввал Ислом пайғамбарига қилинган беҳурматлик энг ёмон бадбахтлик экани баён қилинган. Расулуллоҳнинг шаънларини булғашга ҳаракат қилганларнинг ит каби хорлик ўлимини топганлари келтирилган.
Сўнг пайғамбарлар ўринбосарлари саналмиш уламоларни ҳурмат қилиш, эъзозлаш лозимлиги гапирилган. Уламоларга қарши уларнинг диний фаолиятлари учун адоват ва нафрат қўзғаш иймонсизлик ва мунофиқлик, аломати экани тушунтирилган.
Маъруза сўнггида Абували қори домлага қарши жиноят содир этилгани эълон этилиб, бу қулоқ эшитмаган, кўз кўрмаган ўғирлик МХХнинг пасткашлиги эканлигига ишоралар берилган.
«Ўтирган курсисини сақлаб қолиш учун одамларни ўлдиради. Елкасидаги погонини сақлаб қолиш учун одамларни «ютади»¸ «ейди», қонини тўкади…»
«Совет империяси даврида Худони сўкканлар бўлдию локин у коммунистларнинг биронтаси бирон олимни ўғирлаб кетмади».
«Шунча ишни қилса ҳам биронта олимни ўғирлаш уларнинг хаёлига келмаганми?..»
Маърузада имомларни ўғирлаганларни мунофиқлар деб қораланган. Пайғамбарнинг дуойи бадларига учраган кимсалардан бўлишлари эҳтимоли олға сурилган. Уларнинг феъллари энг бадбахт кимсанинг сифатлари билан ҳамоҳанг экани эслатилган.
Бу қочиримлар МХХга аталган ва табиийки, уларнинг имомларни ўз қуллари сифатида кўришни орзу қиладиган «нозик» кўнгилларини оғритган. Ҳақиқатда улар бундай танқидга жуда-жуда лойиқ эдилар. Улар ўзларининг пасткаш амаллари ва қонли жиноятлари муқобилида бундай ҳаққоний ва холис танқидни ғазаб ва ўч олиш ҳисси билан эмас, балки юракни кенгроқ қилиш ва ақлни йиғиб олиш билан қабул қилишга ўрганишлари керак.
Podcast: Play in new window | Download