Ғиёсиддин исмининг маъноси

Савол: Менинг исмим Ғиёсиддин. Бу исмим Исломда борми ёки ўзгартиришим керакми?

Ғиёсиддин.

Жавоб: Аллоҳ таоло динингиз ҳукмларини билишга бўлган интилишингиз учун ажрлар ато айласин.

Сизнинг исмингиз мусулмонлар қўядиган исмлардан, албатта. Аммо олимлардан баъзилари дин ва Ислом сўзларига изофа қилинган сўзларни исм қилиб қўймаслик афзал, дейишган. «Бунинг сабаби дин ва Исломнинг мақоми ниҳоятда буюклигидир… Бундай исмлар аввалда лақаб сифатида қўлланилган, кейин исм бўлиб кетган». (Тасмиятул-мавлуд, Бакр Абдуллоҳ Абу Зайд).

Айрим олимлар бу каби исмларда ўзини улуғлашга ва ўзи лойиқ бўлмаган мартабага даъво қилишга мойиллик кўринади, дейишади. Шунинг учун Имом Нававий одамлар томонидан Муҳйиддин (диннинг тирилтирувчиси) деган унвон билан номланганларида норози бўлганлар.

Ғиёсиддин исмининг маъноси нима?

وأَغاثه اللهُ وغاثَه غَوْثاً وغِياثا… والغِياثُ ما أَغاثَك اللهُ به (لسان العرب – (2 / 174).

«Ал-ғиёс» Аллоҳ сенга ёрдам қилиб берган нарса». (Лисонул араб, 2,174).

«Ғиёс» калимаси «дин»га қўшилганда диннинг ёрдамчиси, деган маънони англатади. Бу исмни ўзига олган одам ҳақида: «У динга қандай ёрдам кўрсатаяпти, диннинг азиз бўлиши учун нима иш қилаяпти?» – деган савол берилиши мумкин.

Бу айтилганлардан мазкур исмни қўйиш ҳаром, деган хулоса чиқмайди, валлоҳу аълам. Қўйиш ҳаром бўлган исмлар Аллоҳдан бошқага сиғинишни, ёвузлик ва куфрни, фисқ ва нифоқни ифодалайдиган исмлардир.

Охири дин билан тугалланадиган исмлар қўйиб қўйилган бўлса, ўзгартириш шарт, деб айтилмайди. Тарихда шу каби исмли буюк уламолар ва машҳур шасхлар ўтишган. Аммо янги туғилган фарзандга нима исм қўйсак бўлади, деган одамлар учун бу маълумотлардан хабардор бўлган яхши.