Шаввол ойидаги 6 кунлик нафл рўзани кетма-кет тутиш шартмас

Бўлимлар: 03. Рўза, Муносабат

Шавволнинг 6 кунлик рўзасини шу ой ичида истаган шаклда тутиш мумкин.

عَنْ أَبِى أَيُّوبَ الأَنْصَارِىِّ رضى الله عنه أَنَّهُ حَدَّثَهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ:

«مَنْ صَامَ رَمَضَانَ ثُمَّ أَتْبَعَهُ سِتًّا مِنْ شَوَّالٍ كَانَ كَصِيَامِ الدَّهْرِ».

(رواه مسلم).

Абу Айюб Ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

«Кимки Рамазон рўзасини тутсаю кейин унга Шавволдан яна 6 кунни илова қилса, худди бир умр рўза тутгандек бўлади».

(Муслим).

«… الأفضل أن تصام الستة متوالية عقب يوم الفطر فإن فرقها أو أخرها عن أوائل شوال إلى أواخره حصلت فضيلة المتابعة لأنه يصدق أنه أتبعه ستا من شوال. قال العلماء: وإنما كان ذلك كصيام الدهر لان الحسنة بعشر أمثالها، فرمضان بعشرة أشهر والستة بشهرين. وقد جاء هذا في حديث مرفوع في كتاب النسائي. وقوله صلى الله عليه و سلم «ستا من شوال» صحيح، ولو قال ستة بالهاء جاز أيضا قال أهل اللغة يقال صمنا خمسا وستا».

(شرح النووي على صحيح مسلم: 8 / 56).

«Ийдул-Фитр сўнггидан кетма-кет рўза тутиш афзалдир. Агар бўлиб-бўлиб тутса ёки Шавволнинг бошида эмас, охирларида тутса ҳам Рамазонга илова қилиш фазилати ҳосил бўлади. Чунки шу ҳам Рамазонга 6 кунни илова қилди, деган маънога мутобиқ тушади. Уламолар айтишди: бир умрлик рўза савоби берилишининг сабаби шундаки, яхшилик ўнг баробарга кўпайтирилади. Демак, Рамазон 10 ойга айланади, 6 кун 2 ойга айланади».

(Шарҳун-Нававий ало Саҳиҳи Муслим: 8/56).

Рамазон учун 10 ойнинг савоби берилса, 6 кун учун 2 ойнинг савоби берилса, инсон 12 ой, яъни  1 йил давомида узлуксиз рўза тутганнинг савобини олади.

Аллоҳ таолодан ҳаммамизга чиройли амаллар тилаймиз.

Шайх Обидхон қори, Швеция
1431 ҳ. 2 шаввол (2010 м. 11 сентябр)

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi