Исломни ўрганиш, интернетни илм ва эзгулик йўлида ишлатиш

Савол:

Мен қўлимдан келганича 5  вақт номозни ўқишга ҳаракат қиламан. Бирор сабабга кўра хуфтон ўқилмай  қолса, эртасига бомдод номозидан олдин хуфтон  ўқилса, қабул бўладими? Мен янги ўрганувчиларданман, менга илми борлар ҳар-хил маслаҳат беришади, шу аниқ Ислом илмига эга бўлиш учун қайси китоблардан кўлланилса бўлади?
Агар нотўғри савол берган бўлсам узр.

(Дилфуза)

Жавоб:

Нотўғри савол бермадингиз, ўринли савол сўраяпсиз.

Ислом иҳкомларини мукаммал ўрганиб чиқиш учун 2-3 та китобни ўқиб қўйиш кифоя қилмайди.
Балки узоқ муддат давомида тақвоси ва илми кучли устозларни қидириб, сабру бардошли бўлиб талаби илм қилиш лозим.

Бир киши бемор бўлса, касалликдан озод бўлиш учун ишончли дўхтирларни излаб қанча ҳаракат, қанча-қанча сарф-харажатлар қилади, дўхтирларнинг энг кучлисини ва энг ишончлисини топиш учун қанча изланади?

Мусулмон киши Ислом аҳкомларини билмасдан юравериши ҳам катта камчилик, балки оғир касаллик деб кўрилиши керак.

Шариат илмларини яхши биладиган, тақвоси ва илми кучли бўлган уламоларни қидириб топиши ва уларнинг илмларини сабру бардошли бўлиб, тиришқоқлик ила ўрганиши лозим.

Ҳозирги замонда Аллоҳ таоло Ўз бандаларига яна бир неъматини ато этиб, интернет орқали дунёнинг турли бурчакларидаги уламоларнинг илмларини ўрганиш имкониятини яратиб берди. Бундай неъматнинг қадрига етиб, уни илм олишга ва барча яхши ишларга ишлатишимиз даркор.

Хуфтон намози бомдодгача ўқилмаса қазо бўлади. Бомдод намозидан олдин албатта хуфтонинг қазосини ўқиб олиш шарт.

Намозни қазо қилиш ўз вақтидан кечиктириб ўқиш дегани. Қазо қилиш албатта улкан гуноҳ. Лекин бўлар иш бўлгандан кейин, қазосини бўлса ҳам ўқиш шарт бўлади. Шу билан бирга Аллоҳга тавба-истиғфорлар айтиб, ҳеч қайси фарз ибодатни ҳеч қачон ўз вақтидан кечиктирмасликка ҳаракат қилишимиз даркор.

Ибодатларимиз қабул бўлаётган-бўлмаётганини Ягона Аллоҳнинг Ўзи билади. Биз эса Аллоҳ буюрганидек бажо этиб, Ягона Ўзига яна илтижолар қилиб, ҳусни қабул айлашини сўраб турамиз.

«Ислом Овози» таҳририяти

Алоқадор мавзулар:

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi