Бир йил истиқомат қилинадиган юртда намозни қандай ўқилади?

Бўлимлар: 02. Намоз

Савол: Биз ватандан ҳижрат қилганмиз. Ҳозир Украина ерларидамиз. Бу ерларда аслида бир кун ҳам қолиш ниятимиз йўқ. Лекин учинчи давлатга чиққунча яна бир йилча юришимизни айтишяпти. Намозни бутун ўқиймизми ёки қаср қилайликми? Жавоб учун Аллоҳ ажр берсин!

Иззатуллоҳ.

Жавоб: Аллоҳ таоло сизларнинг ҳижратларингизни Ўзининг ва Расулининг йўлидаги ҳижратлардан бўлишини насиб этсин. Сизлар ўзингиз таърифлаган ҳолатда, яъни бир йилга яқин истиқомат қилишингиз айтилаётган шаҳарда муқим ҳисобланасизлар ва намозларни тўлиқ ўқийсизлар.

وروي عن ابن عمر أنه قال من أقام خمسة عشر يوما أتم الصلاة… (سنن الترمذي – (2 / 431) صحيح).

Ибн Умардан ривоят қилинди. У киши дедилар: «Кимки бир ерда 15 кун истиқомат қилса, намозни тўлиқ ўқийди». (Сунани Термизий, 2/431, саҳиҳ).

وروى ابن أبي شيبة في » مصنفه » … أن ابن عمر كان إذا أجمع على إقامة خمسة عشر يوما أتم الصلاة انتهى . (نصب الراية – (2 / 128).

Ибн Абий Шайба «Мусаннаф»да ривоят қилади. «Ибн Умар агар бир ерда 15 кун туришга ният қилсалар, намозни тўлиқ ўқир эдилар». (Насбурроя, 2/128).

Кўпчиликка маълумки, бу мавзуда фуқаҳоларнинг ижтиҳодлари турличадир. Бунинг сабаби шуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусофирлик муддатини қатъий чегралайдиган бирор сўз айтмаганлар. Уламолар Расулуллоҳ ва саҳобаларнинг сафарларда қилган амалларига қараб хулоса чиқарганлар.  Бу ҳақда кенгроқ маълумот олишни истаганлар қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин:

Мусофир қачон муқимга айланади?