Сеҳрнинг ҳукми ва ундан қутулиш йўллари
Бўлимлар: 01. Эътиқод
Савол: Сеҳр қилингани туфайли аёллар туғмаслиги мумкинми? Агар шундай бўлса нима қилиш керак? Илтимос жавоб берсангиз.
Ҳасан.
Жавоб: Сеҳр улкан гуноҳ ва ширк амали бўлиб, кўпгина олимлар бу иш билан шуғулланган одамнинг кофирга айланишини айтишган. Сеҳр Аллоҳнинг хоҳиши ва изни билан инсонга таъсир қилиши мумкин. Сеҳр таъсирига тушмаслик учун Ислом шариатига тўлиқ амал қилиш, гуноҳлардан сақланиш, покиза ҳаёт кечириш, Иймонда мустаҳкам бўлиш, таваккул қилиш, тавҳид илмини зиёда қилиб бориш, кўп Қуръон тиловат қилиш, эрталабки ва кечки дуоларни ўқиб юриш тавсия қилинади.
- Сеҳрнинг таърифи;
- Сеҳр ҳақиқатда бор нарсами?
- Сеҳрнинг икки хил тури;
- Сеҳрнинг зарарлари;
- Сеҳр қилувчи кофирдир;
- Сеҳрдан сақланиш йўллари.
Podcast: Play in new window | Download