Аёл киши ўз мол-мулкини тасарруф қилишда эркиндир
Савол: Студентлик пайтимда қўлим калталик қилиб қарз олгандим. Турмуш қурганимдан кейин шу қарзни имконият топиб стипендиямдан тўласам бўладими? Бунинг учун турмуш ўртоғимдан рухсат сўрашим шартми?
У.
Жавоб: Аёл кишининг Исломда қатъий кафолатланган муҳим ҳуқуқларидан бири ўзининг шахсий мол-мулкига эга бўлиши ва уни тасарруф этишдаги эркинлигидир.
لِلأُْنْثَى ذِمَّةٌ مَالِيَّةٌ مُسْتَقِلَّةٌ كَالرَّجُل ، وَحَقُّهَا فِي التَّصَرُّفِ فِي مَالِهَا أَمْرٌ مُقَرَّرٌ فِي الشَّرِيعَةِ مَا دَامَتْ رَشِيدَةً ؛ لِقَوْلِهِ تَعَالَى :
{ فَإِنْ آنَسْتُمْ مِنْهُمْ رُشْدًا فَادْفَعُوا إِلَيْهِمْ أَمْوَالَهُمْ } (سورة النساء / 6) .
وَلَهَا أَنْ تَتَصَرَّفَ فِي مَالِهَا كُلِّهِ عَنْ طَرِيقِ الْمُعَاوَضَةِ بِدُونِ إِذْنٍ مِنْ أَحَدٍ ، وَهَذَا بِاتِّفَاقِ الْفُقَهَاءِ .
أَمَّا تَصَرُّفُهَا فِي مَالِهَا عَنْ طَرِيقِ التَّبَرُّعِ بِهِ ، فَعِنْدَ جُمْهُورِ الْفُقَهَاءِ : يَجُوزُ لَهَا التَّصَرُّفُ فِي كُل مَالِهَا بِالتَّبَرُّعِ عِنْدَ الْحَنَفِيَّةِ وَالشَّافِعِيَّةِ وَابْنِ الْمُنْذِرِ وَرِوَايَةٍ عَنِ الإِْمَامِ أَحْمَدَ ؛ لِمَا رُوِيَ أَنَّ النَّبِيَّ قَال : » يا معشر النساء تصدقن ولو من حليكن» (أخرجه البخاري) وَأَنَّهُنَّ تَصَدَّقْنَ فَقَبِل صَدَقَتَهُنَّ ، وَلَمْ يَسْأَل وَلَمْ يَسْتَفْصِل. وَلِهَذَا جَازَ لَهَا التَّصَرُّفُ بِدُونِ إِذْنٍ لِزَوْجِهَا فِي مَالِهَا ، فَلَمْ يَمْلِكِ الْحَجْرَ عَلَيْهَا فِي التَّصَرُّفِ بِجَمِيعِهِ . (الموسوعة الفقهية الكويتية – (7 /81،82).
«Аёл киши эркак каби мустақил молиявий масъулиятга эгадир. Аёл модомики оқила бўлар экан, унинг ўз молини тасарруф этиш ҳаққи Шариатда аниқ белгилаб қўйилган. Бунга Аллоҳнинг мана бу сўзи далолат қилади: «Агар уларда оқиллик аломатини кўрсангиз, бас молларини ўзларига топширингиз». (Нисо, 6).
Аёл киши ўз молининг ҳаммасини бировнинг изнисиз айирбошлаш (байъ) тарзида тасарруф қилишга ҳақли экани фуқаҳолар иттифоқ қилган масаладир. Молни эҳсон йўли билан тасарруф этиши ҳам жумҳур уламолар (ҳанафийлар, шофеийлар, Ибн Мунзир ва имом Аҳмаддан бир ривоят) наздида жоиз бўлиб, бунга Расулуллоҳнинг мана бу сўзлари далил: «Эй аёллар, ҳатто тақинчоқларингиз билан бўлса ҳам садақа қилингиз». (Бухорий). Ўшанда аёллар садақа қилганлар, садақаларини Расулуллоҳ қабул қилганлар ва тафсилотини суриштирмаганлар. Шунинг учун аёл киши эрининг изнисиз ўз молини тасарруф қилиши жоиздир». (Алмавсуа, 7/81, 82).
(Эслатма: Агар инсон хоҳ эркакдир, хоҳ аёлдир «рашид» (оқил) бўлмаса, яъни ё ақлан ё руҳан ёки ахлоқан носоғлом бўлиб, ўз молини кулдек совуриб йўқ қилиб юбориши аниқ бўлиб қолса, у қози томонидан мол тасарруфидан маълум муддатга маҳрум этилиши мумкин).
Аёл кишининг ўз мулкида дахлсиз экани комил Шариат ҳукмидир. Энди ҳар қандай ҳукмни ҳаётга татбиқ этишда чиройли йўл танлаш зарур. Бунинг устига пул муомаласи нозик масала экани маълум. Айниқса қарз олди-берди қилишда оиладан ташқаридаги бегона одам билан муомалага киришишга тўғри келади. Тушунмовчилик ёки шубҳаларга ўрин қолмасин учун бу ишни гувоҳлар иштирокида амалга ошириш мустаҳабдир. Айрим ҳолларда гувоҳлантириш фарзга айланади. Шундай экан, сиз албатта турмуш ўртоғингиз билан маслаҳатлашиб иш тутганингиз афзал. Зеро, эр ва аёл ҳаётда ўзаро сирдош ва бир-бирларига энг яқин дўст кишилардир.
Podcast: Play in new window | Download