«Таровиҳ суҳбатлари» силсиласи ва рўзага оид долзарб савол-жавоблар «Ислом Овози» телеграмида
Ассалому алайкум…
Азиз ака-укалар, муҳтарама опа-сингиллар.
Мана, бу йилги Рамазони карим ойи ҳам яқинлашиб келмоқда.
Аллоҳ таоло барчаларимизни шундай илоҳий неъматларнинг қадрига етиб, умримизнинг ҳар бир лаҳзасини ғанимат билишга, манфаатли илмлар ўрганиб, солиҳ амаллар қилиб олишимизга муваффақ айласин…
Ушбу муносабат билан, Аллоҳнинг мадади ила, устозимизнинг 1431 ҳижрий (2010 милодий) йил рамазон ойида тақдим этган “Таровиҳ суҳбатлари” силсилаларини ва рўзага оид долзарб савол-жавобларни телеграм каналимиз орқали сиз азизларнинг эътиборингизга ҳавола этишни бошлаймиз.
Барчангизни «Ислом Овози» телеграм каналига аъзо бўлиб, дин ва дунё ишларининг фойдали янгиликларидан бохабар бўлиб туришга тарғиб этамиз.
«Ислом Овози» таҳририяти
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
https://telegram.me/islomovozi