2 ҳафталик ҳомилани тушириш мумкинми?

Савол: Вақтинчалик никоҳдан ўтган танишим 2 ҳафталик ҳомилага қарши дори ичирмоқчи. У қиз билан яшаш нияти йўқ. Шариат нима дейди? Илтимос, жавобини далиллар билан тезроқ ёзсангиз.

Умар.

Жавоб: Вақтинчалик никоҳ мумкин эмас. Оила қуриш очиқ-ойдин бўлиши керак. Вақтинчалик никоҳ ҳақида қуйидаги суҳбатни тинглашни таклиф қиламиз:

«Вақтинчалик никоҳ мумкинми?»

Ҳомилани тушириш масаласига келсак, она қорнида фарзандга жон киргандан сўнг уни тушириш мумкин эмас. Аммо жон кирмасидан ва инсон шаклини олмасидан аввал тушириш эса ихтилофлидир.

Мавзу тафсилоти қуйидаги сарлавҳалар остида: 

  • Руҳ киргандан сўнг ҳомилани тушириш қотилликдир;
  • «Руҳ кирмасдан аввал тушириш жоиз»
  • Вақтинчалик никоҳ зинонинг бир кўриниши.