Аллоҳ учун йиғлаш (4-қисм)

Бўлимлар: Рисолалар

  • Ҳадиси шарифлардан намуналар:

Кўп йиғланг, кам кулинг:

Абу Ҳурайра, Анас ибн Молик ва Оиша онамиз ривоят қилишган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

«يَا أمَّةَ مُحَمَّدٍ! لَوْ تَعْلَمُونَ مَا أعْلَمُ لَبَكَيْتُمْ كَثِيرًا وَلَضَحِكْتُم قَلِيلًا».

رواه البخاري ومسلم وغيرهما.

«Эй Уммати Муҳаммад! Аллоҳга қасам, агар сизлар ҳам мен билган нарсаларни билганингизда эди, албатта кўп йиғлаб, кам кулган бўлур эдингиз».

(Бухорий, Муслим ва бошқа имомлар ривоят қилишган).

Ушбу ҳадиси шарифнинг яна бир ривоятида қуйидаги хушхабар ҳам ворид бўлган:

«والذي نفسي بيده ! لو تعلمون ما أعلم ، لضحكتم قليلا و لبكيتم كثيرا ثم انصرف و أبكي القوم ، و أوحى الله عز وجل إليه : يا محمد ! لم تقنط عبادي ؟ فرجع فقال : أبشروا ، و سددوا ، و قاربوا».

(صحيح الأدب المفرد برقم 191).

Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаи киромларга хитоб қилаб: «Жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, агар сизлар ҳам мен билган нарсаларни билганингизда эди, албатта кам кулиб, кўп йиғлаган бўлур эдингиз…», дедилар. Сўнгра (уйларига) кириб кетиб, қавмни (саҳобаларни) йиғлатдилар. Шунда Аллоҳ азза ва жалла у зотга ваҳий қилди: «Эй Муҳаммад! Нима учун Менинг бандаларимни (Менинг марҳаматимдан) умидсиз қилиб қўймоқдасиз?!». (Аллоҳнинг марҳаматидан умидвор этадиган ушбу ваҳийдан сўнг) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (яна саҳобаи киромларнинг олдиларига) қайтиб чиқиб дедилар:

«Хурсанд бўлинглар, тўғри йўлда юринглар ва (энг афзал даражага ета олмасангизлар ҳам, ўшандай олий мақомларга) яқинлашинглар!».

(Имом Бухорий Адабул-муфрад китобида ривоят қилганлар, Албоний: саҳиҳ).

* Арши аъло соябони:

Абу Ҳурайра, Абу Саид Ал-Худрий ва Салмон Ал-Форисий розияллоҳу анҳумдан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

«سبعةٌ يُظِلُّهُمُ اللهُ تعالى في ظِلِّهِ يومَ لا ظِلَّ إلا ظِلُّهُ : إمامٌ عدلٌ ، وشابٌّ نشأَ في عبادةِ اللهِ ، ورجلٌ قلبُهُ مُعَلَّقٌ في المساجدِ ، ورجلانِ تحابَّا في اللهِ ، اجتمعا عليهِ وتفرَّقا عليهِ ، ورجلٌ دعَتْهُ امرأةٌ ذاتُ منصبٍ وجمالٍ ، فقال : إني أخافُ اللهَ ، ورجلٌ تصدَّقَ بصدقةٍ ، فأخفاها حتى لا تعلمَ شمالُهُ ما تُنْفِقْ يمينُهُ ، ورجلٌ ذَكَرَ اللهَ خاليًا ففاضتْ عيناهُ».

متفق عليه

«Етти тоифа мўминларни Аллоҳ таоло Ўзининг (Арши) соясидан бошқа ҳеч қандай соя бўлмайдиган Кунда Ўзининг сояси ила соялантиради. (Улар қуйидагилар : )  адолатли имом – раҳбар, Аллоҳнинг ибодати-тоатида улғайган йигит, қалби доимо масжидларга талпиниб турадиган киши, Аллоҳ йўлида севишиб, ана шу Аллоҳ йўлидаги муҳаббат билан жамланиб, ана шу муҳаббат устида тарқалиб яшаган кишилар, мансаб ва гўзаллик соҳибаси бўлган аёл (зинога) чақирган пайт «мен Аллоҳдан қўрқаман» деб (зинодан ўзини узоқ тутган) киши, ўнг қўли билан инфоқ қилганда, берган садақасини чап қўли ҳам билмай қоладиган (даражада сир сақлаган, ихлоси кучли) киши ва Аллоҳни ёлғиз қолган пайтида зикр қилиб, кўзидан ёш оққан киши».

(Муттафақун алайҳи).

* Дўзахга яқинлашмайдиган кўзлар:

Анас ибн Молик ва Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу аҳумдан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

«عَينانِ لا تمسُّهما النَّارُ: عينٌ بكَت مِن خشيةِ اللهِ , وعَينٌ باتَت تحرُسُ في سبيلِ اللهِ».

سنن الترمذي، مشكاة المصابيح، صحيح الترغيب والترهيب.

«Икки (турли) кўз(лар)га (дўзах) олови тегмайди: Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган кўз(лар) ва Аллоҳ йўлида (Ислом ва мусулмонларни ҳимоя қилиб) қўриқчилик қилган кўз(лар)».

(Сунани Термизий, Мишкотул масобиҳ, Саҳиҳи тарғиб ва тарҳиб ҳадис китоблари).

Давоми бор…

Аввалги қисмлар:

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi