«Нақадар улуғсан…»

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо Каъбатуллоҳга назар ташлаб дедилар:

«ما أَعْظَمَكَ وأَعْظَمَ حُرْمَتَكَ ! ولَلْمُؤْمِنُ أَعْظَمُ عندَ اللهِ حُرْمَةً مِنْكَ»

«Нақадар улуғсан, ҳурматинг ҳам нақадар улуғ! Қасамки, мўминнинг ҳурмати Аллоҳ наздида сендан ҳам улуғроқдир!».

(Ибн Можаҳ ривоятлари, Албоний: саҳиҳ).

Дунёни тиз чўктираман деган қанча-қанча золимлар минглаган мусулмонларни, керак бўлса миллионлаб бегуноҳ инсонларни қириб ташлашдан қўрқмайдилар. Аммо Каъбатуллоҳ ҳузурига келганларида тиз чўкадилар, Аллоҳга тавба қилиб, жиноятлари афв этилишини сўраб кетадилар.

Уларнинг гуноҳлари кечириладими ёки йўқми, Аллоҳнинг Ўзи билади.

У Зот шак-шубҳасиз кечиримли Зот ва шу билан бир вақтнинг ўзида адолат билан ҳукм чиқарувчи Ҳаким ва Қаҳҳор бўлган Зотдир.

Ҳар ҳолда тавба қилишга улгуриб қолган золимларнинг Қиёматдаги аҳволи тавба қилмасдан ўтиб кетаётганларникига қараганда анча енгил бўлса ажаб эмас, иншоаллоҳ.

Бу каби воқеалар, яъни миллионлаб одамларнинг устидан ҳукмрон бўлганлар ҳам Каъбатуллоҳнинг ҳузурига зор бўлиб келишлари Ислом динининг нақадар буюк ва нақадар улуғ дин эканлигини кўрсатадиган бир мисолдир.

Мусулмонларга тўхтовсиз зулмлар қилаётган, бегуноҳ инсонларнинг қонларини тўкаётган диктаторларнинг ичида ақл-идроки бутунлай йўқолиб кетмаганлари бўлса, мана бундай илоҳий огоҳлантиришларга кўз ташлаб, яхши ибратлар олиб, эртароқ Аллоҳга тавба қилишга шошилишлари керак.

Зеро, барибир келажак Исломникидир.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

{حم (1) تَنزِيلُ الْكِتَابِ مِنَ اللَّهِ الْعَزِيزِ الْعَلِيمِ (2) غَافِرِ الذَّنبِ وَقَابِلِ التَّوْبِ شَدِيدِ الْعِقَابِ ذِي الطَّوْلِ ۖ لَا إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ ۖ إِلَيْهِ الْمَصِيرُ (3) مَا يُجَادِلُ فِي آيَاتِ اللَّهِ إِلَّا الَّذِينَ كَفَرُوا فَلَا يَغْرُرْكَ تَقَلُّبُهُمْ فِي الْبِلَادِ}.

سورة غافر

«1. Ҳо, Мим. 2-3. (Ушбу Қуръон) Ал-Азиз –  қудратли ва Ал-Алим- барча нарсаларни билгувчи, Ғофириз-занб –  гуноҳларни мағфират қилгувчи, Қобилит-тавб –  тавба-тазарруларни қабул қилгувчи, Шадидил-иқоб  –  азоби қаттиқ ва Зит-тавл – инъом-эҳсон эгаси бўлмиш Аллоҳ томонидан нозил қилинган Китобдир. (Сиғинилишга ҳақли) ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Унинг Ўзигина (Ҳақ) Илоҳдир. Фақат Унинг Ўзига қайтилур. 4. Аллоҳнинг оятлари ҳақида фақат кофир бўлган кимсаларгина талашиб-тортишурлар. Бас сизни уларнинг шаҳарларида кезишлари алдаб қўймасин!«.

(Ғофир сураси).

{وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّن مَّنَعَ مَسَاجِدَ اللَّهِ أَن يُذْكَرَ فِيهَا اسْمُهُ وَسَعَىٰ فِي خَرَابِهَا ۚ أُولَٰئِكَ مَا كَانَ لَهُمْ أَن يَدْخُلُوهَا إِلَّا خَائِفِينَ ۚ لَهُمْ فِي الدُّنْيَا خِزْيٌ وَلَهُمْ فِي الْآخِرَةِ عَذَابٌ عَظِيمٌ (114) وَلِلَّهِ الْمَشْرِقُ وَالْمَغْرِبُ ۚ فَأَيْنَمَا تُوَلُّوا فَثَمَّ وَجْهُ اللَّهِ ۚ إِنَّ اللَّهَ وَاسِعٌ عَلِيمٌ}.

سورة البقرة

«114. Аллоҳнинг масжидларини уларда Аллоҳ исми зикр қилинишидан тўсадиган ва уларни хароб қилиш ҳаракатида юрадиган кимсалардан ҳам золимроқ ким бор?! Ахир бу кимсалар учун ундай жойларга фақат қўрққан ҳолларида кириш жоиз эди-ку. Улар учун бу дунёда хорлик, охиратда эса буюк азоб бордир. 115. Машриқ ҳам, мағриб ҳам Аллоҳникидир. Бас, қай тарафга юз бурсангиз, Аллоҳнинг юзи ўша жойда. Шубҳасиз Аллоҳ Ал-Восиъ – ҳамма томонни қамраб олгувчи, Ал-Алим – барча нарсаларни билиб тургувчи Зотдир«.

(Бақара сураси, 114-115 оятлар).

عن معاوية رضي الله عنه قال سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يخطب يقول :

«كلُّ ذنبٍ عسى اللَّهُ أن يغفرَهُ إلَّا الرَّجلُ يقتلُ المُؤْمِنَ متعمِّدًا أوِ الرَّجلُ يموتُ كافرًا».

رواه النسائي وصححه الألباني

Муовия розияллоҳу анҳу айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хутба қилаётганларида айтганларини эшитдим:

«Барча гуноҳларни Аллоҳ кечириши мумкин, магар мўмин кишини қасддан қатл этган кишини ва кофир ҳолида ҳалок бўлган кишини (кечирмайди)».

(Имом Насоий ривоятлари, Албоний: саҳиҳ ҳадис).

 

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

«والَّذي نفسي بيدِهِ لقَتلُ مؤمنٍ أعظمُ عندَ اللَّهِ من زوالِ الدُّنيا»

رواه النسائي وصححه الألباني

«Жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасам, мўмин кишини қатл этиш Аллоҳнинг наздида (бутун) дунёнинг заволидан кўра улканроқдир!».

(Имом Насоий ривоятлари, Албоний: саҳиҳ ҳадис).

Алоқадор мавзулар:

•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•

“Ислом Овози” телеграм канали

https://telegram.me/islomovozi