Аллоҳ учун йиғлаш (3-қисм)

  • Ояти карималардан намуналар:

Аллоҳ таоло зикр қилинганда мўминларнинг қалблари таъсирланади, Ягона Аллоҳнинг Ўзига бўлган иймонлари, таваккуллари ва солиҳ амаллари зиёда бўлади.

Раббимиз Анфол сурасининг 2-4 оятларида марҳамат қилади:

{إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ الَّذِينَ إِذَا ذُكِرَ اللَّهُ وَجِلَتْ قُلُوبُهُمْ وَإِذَا تُلِيَتْ عَلَيْهِمْ آيَاتُهُ زَادَتْهُمْ إِيمَانًا وَعَلَىٰ رَبِّهِمْ يَتَوَكَّلُونَ (2) الَّذِينَ يُقِيمُونَ الصَّلَاةَ وَمِمَّا رَزَقْنَاهُمْ يُنفِقُونَ (3) أُولَٰئِكَ هُمُ الْمُؤْمِنُونَ حَقًّا ۚ لَّهُمْ دَرَجَاتٌ عِندَ رَبِّهِمْ وَمَغْفِرَةٌ وَرِزْقٌ كَرِيمٌ (4) }

سورة الأنفال

«2. Аллоҳ (номи) зикр қилинганида қалбларига Қўрқинч тушадиган, Унинг оятлари тиловат қилинганда иймонлари зиёда бўладиган ва Парвардигорларигагина суянадиган кишилар (ҳақиқий) мўминдирлар.

3. Улар намозни тўкис адо этадилар ва Биз уларни баҳраманд қилган нарсалардан инфоқ-эҳсон қиладилар.

4. Ана ўшалар ҳақиқий мўминлар бўлиб, улар учун Парвардигорлари ҳузурида (яъни, жаннатда юксак) даражалар, мағфират ва улуғ ризқ бордир».

* Қиёмат даҳшатларидан қўрққан мўминларгина нажот топадилар:

{وَأَقْبَلَ بَعْضُهُمْ عَلَى بَعْضٍ يَتَسَاءَلُونَ . قَالُوا إِنَّا كُنَّا قَبْلُ فِي أَهْلِنَا مُشْفِقِينَ . فَمَنَّ اللَّهُ عَلَيْنَا وَوَقَانَا عَذَابَ السَّمُومِ . إِنَّا كُنَّا مِنْ قَبْلُ نَدْعُوهُ إِنَّهُ هُوَ الْبَرُّ الرَّحِيمُ }

سورة الطور، 25-28

«25-26. Улар бир-бирларига боқишиб, басти-жавоб қилишиб, дейдилар: «Ҳақиқатан бизлар илгари (ҳаёти дунёда) аҳли-оиламиз орасида (бўлган чоғимизда охиратда Оллоҳнинг азобига дучор бўлишдан) қўрқар эдик.

27. Мана, Оллоҳ бизларга марҳамат кўргузди ва бизларни самумдан (яъни баданларни илма-тешик қилиб юборадиган дўзахий шамолдан) сақлади.

28. Дарҳақиқат бизлар илгари (ҳаёти-дунёда) У зотга дуо-илтижо қилар эдик. Албатта Унинг Ўзигина марҳаматли, меҳрибондир».

(Тур сураси, 25-28 оятлар)

  • Қуръони каримдан таъсирланмаслик , Аллоҳ учун йиғламаслик иймонсизлик, бағритошлик белгисидир.

Парвардигор Ўзи бизларни ундай кимсалардан қилиб қўймасин.

Нажм сурасининг охирги оятларида Аллоҳ азза ва жалла қалблари қотиб кетган мушрикларни қаттиқ огоҳлантириб, тавбага чорлаб айтадики:

{أَفَمِنْ هَٰذَا الْحَدِيثِ تَعْجَبُونَ (59) وَتَضْحَكُونَ وَلَا تَبْكُونَ (60) وَأَنتُمْ سَامِدُونَ (61) فَاسْجُدُوا لِلَّهِ وَاعْبُدُوا ۩}.
سورة النجم

«59. Ҳали сизлар мана шу Сўздан (Қуръони каримдан) ажабланасизларми?!

60-61. (Ундаги оятларнинг беназир ва бемисл ўгит-насиҳатларидан таъсирланиб) йиғламасдан, ғофил бўлган ҳолларингизда куласизларми?!

62. Бас, сизлар ёлғиз Аллоҳга сажда ва ибодат қилинглар (тавбага шошилинглар)!».

Саҳиҳ ҳадисларда келади, ушбу ояти карималар нозил бўлган пайт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Макка мушрикларига  Каъбатуллоҳ ёнида туриб тиловат қилиб берадилар. Энг охирги оятни ўқиб саждага йиқилар эканлар, мушриклар ҳам қаттиқ таъсирланиб кетганларидан, ўзлари билиб-билмасдан ўша заҳоти Аллоҳга сажда қилиб юборадилар. Бу эса Қуръони каримнинг таъсири нақадар кучли эканини кўрсатади.

Энди кимгаки ушбу ояти карималар таъсир қилмаётган экан, унинг қалби энг қаттиқ тошлардан ҳам баттар қотиб кетганини билиб олаверсин. Агар Охират азобидан нажот топишга оз-моз умиди бўлса, Парвардигорга дарҳол тавба-тазаррулар қилсин, Дўзах ўтини бўлмиш тошлар билан бирга ёндириб, куйдириб эритилишидан олдин, шу дунёда яхшилик билан Паврвардигор унинг қалбини Ўзи тезроқ эритиб беришини, Аллоҳнинг оятларидан таъсирланиб йиғлайдиган қилиб қўйишини сўрасин.  Зеро У Зот Раҳмону Раҳим ва барча нарсага Қодирдир.

(Давоми бор)

Аввалги қисмлар:

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi