Аллоҳ таоло ҳаром қилган ойлар ( охирги қисм)

* Ражаб ойи хусусидаги ривоятлар саҳиҳ эмас:

Ражаб ойи юқорида зикр қилинганидек Аллоҳ ҳаром қилган муборак ойлардан бири.

Бироқ, бу ой учун унинг ўзига хос бўлган муайян бир фазилат ёки бирор-бир махсус ибодат собит бўлмаган.

Омма халқ орасида тарқалган ҳар-хил ривоятларни муҳаддис уламолар рад этиб, уларнинг ҳеч қайси бир саҳиҳ санад билан келмаган деб айтганлар.

* Хотиматул ҳуффоз имом Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

«قال ابن دحية: … وذكر بعض القصاص أن الإسراء كان في رجب، وذلك كذب…

لم يرد في فضل شهر رجب ولا في صيامه ولا في صيام شيء منه معين ولا في قيام ليلة مخصوصة فيه حديث يصلح للحجة».

(تبيين العجب بما ورد في شهر رجب، ص23).

«Ибн Диҳя дедилар: Айрим қуссос (ҳар-хил қиссаларни ҳикоя қилиб берадиган)лар Исро (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Байтул Мақдисга сайр қилдирилганлари) кечаси Ражаб ойида бўлган деб зикр қилган. Бу (гап) ёлғон… Ражаб ойи ва бу ойнинг бирон-бир муайян кунида рўза тутиш ёки бирон-бир махсус кечасида туриб ибодат қилиш фазилати ҳақида ҳужжатга ярайдиган ҳадис ворид бўлмаган».

(«Табйинул ажаб бимо варада фи шаҳри ражаб» китоби, 23-бет)

Айни шу мазмундаги сўзларни бошқа муҳаддис ва фуқаҳо уламолар ҳам айтганлар, жумладан имом Абу Исмоил Ал-Ҳаравий, имом Муҳйиддин Нававий, имом Ибн Ражаб раҳимаҳумуллоҳ.

* Имом Ибн Обидин ҳам айтадилар:

«قال في البحر: ومن هنا يعلم كراهة الاجتماع على صلاة الرغائب التي تفعل في رجب أو في أولى جمعة منه وأنها بدعة، وما يحتاله أهل الروم من نذرها لتخرج عن النفل والكراهة فباطل ا هـ.

قلت: وصرّح بذلك في البزازية، كما سيذكره الشارح آخر الباب، وقد بسط الكلام عليها شارحا المنية، وصرّحا بأنّ ما روي فيها باطل موضوع، وبسطا الكلام فيها، خصوصاً في الحلية، وللعلامة نور الدين المقدسي فيها تصنيف حسن سمّاه (ردع الراغب عن صلاة الرغائب) أحاط فيه بغالب كلام المتقدّمين والمتأخّرين من علماء المذاهب الأربعة) (حاشية ردّ المحتار 2: 27)

«Ал-Баҳр китобида айтдилар: мана шундан маълум бўладики, Ражаб ойида ёки Ражаб ойининг биринчи жума (кеча)сида Рағоиб намози учун тўпланиш макруҳ ва бидъатдир. Аҳли рум ўзларича ҳийла қилиб: «ана шу кун ибодат қилишни назр қилиб олинса нафл ва макруҳ ҳукмидан чиқади (яъни, ўзига ўзи вожиб қилиб олинган амал ҳукмига ўтади)» деб, шундай қилишлари ботил нарса…

Бу борада ривоят қилинган ривоятлар ҳам ботил ва уйдирмадир…

Аллома Нуриддин Мақдисий шу мавзуда бир яхши китоб ёзиб, уни «Радъур-роғиб ан салотир-рағоиб» (Қизиқвучи кишини Рағоиб намозидан қаттиқ қайтариш деган мазмундаги) исми билан номлаганлар. Ана шу китобларида тўрт мазҳаб уламоларининг мутақаддим ва мутааххирларидан аксар сўзларини жамлаб келтирганлар».

(Ҳошияти Раддил Мухтор китоби: 2/27).

Валлоҳу аълам.

Аввалги қисмлар:

•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•

«Ислом Овози» телеграм канали

https://telegram.me/islomovozi