Жаҳолат ва жиноят ботқоқларидан қандай қутуламиз?

Бўлимлар: Гўзал лавҳалар

  • Жаҳолат ва зулмни жамлаган кимсалар;
  • Барча ярамасликлар, фисқу фужурлар ва турли-туман жиноятларнинг пойдевори тўртта (жаҳолат, зулм, шаҳват, ғазаб) ;
  • Бузғунчилик ва ёмонлик пойдеворларининг биринчиси жаҳолатдир;
  • Тинчлик ва бахт-саодатнинг бошланиш нуқтаси иймон ва хулқу одоб;

  • Кўпчилик одамлар хулқу одоб тушунчасида жуда ҳам қолоқ бўлиб қолганлар;
  • Айрим ота-оналар фарзандларини таълим беришга, ўқув даргоҳларига юборишади, аммо ўзлари жаҳолат ботқоқларида юраверадилар, турли-туман бузуқ киноларни кўриб ётаверадилар, ахлоқу амалларини ислоҳ қилишга ҳаракат қилмайдилар…
  • Замон ва шароит тақозо қилиб турадиган дунёвий илмларни билмаслик ҳам Ислом дини қоралаган жоҳиллик турларидан;
  • «Гапга чечанлик ё оқилликдан ё аҳмоқликдан». (Араб мақоли).
  • Орамиздаги жоҳиллик кўринишларидан баъзилари:

1. Эътиқод илмини билмаслик;
2. Қуръонни тўғри ўқий олмаслик;
3. Хулқ ва одобни тушунмаслик;
4. Замон илмларидан орқада қолиш.

«Шайтоний хулқлар» силсиласи /»4-суҳбат: Жоҳилликдан сақланайлик (2)« дарсидан лавҳа

•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•

“Ислом Овози” телеграм канали

https://telegram.me/islomovozi