Қуръон суралари билан дам солиш мумкинми ёки суннатга хилофми?
Савол: Қори ака, Ёсин сурасини ёки бошқа сураларни ўқиб дам солиш мумкинми ёки суннатга хилоф ишми? Шу ҳақда Қуръон ва суннатга кўра жавоб берсангиз, илтимос жавоб беринг.
Бир жамоа мусулмонлар номидан Муҳаммади.
Жавоб: Аллоҳ таоло Ўз китобида марҳамат қилган:
وَنُنَزِّلُ مِنَ الْقُرْآنِ مَا هُوَ شِفَاء وَرَحْمَةٌ لِّلْمُؤْمِنِينَ وَلاَ يَزِيدُ الظَّالِمِينَ إَلاَّ خَسَارًا (الإسراء\82)
«Биз Қуръондан мўминлар учун шифо ва раҳмат бўладиган оятлар нозил қилурмиз. Қуръон золимлар учун (уларнинг куфрлари сабаб) фақат зиённи зиёда қилур». (Исро/82).
«Биз буюк Қуръондан шак, нифоқ ва жаҳолат каби қалб касалликларига шифо бўладиган, баданларга шифо бўлсин учун ўқиб дам солинадиган оятларни нозил қилурмиз…» (Тафсирул-муяссар, 5/76).
Нававий дедилар: «Қуръон оятлари ва маълум зикрлар билан дам солишдан қайтарилган эмас, балки бу иш суннатдир». (Шарҳун-Нававий).
Имом Суютий раҳимаҳуллоҳ дедилар:
«Уламолар учта шарт жам бўлса дам солиш жоиз эканига иттифоқ қилганлар:
1. Дам солиш Аллоҳ таолонинг каломи ёки Унинг исмлари ва сифатлари билан бўлиши;
2. Дуо араб тилида ва маънолари тушунарли бўлиши;
3. Дуолар ўзидан-ўзи таъсир қилмайди, балки Аллоҳнинг тақдири билан таъсир пайдо бўлади деб эътиқод қилиш.»
Podcast: Play in new window | Download