«Хатокорларнинг яхшиси кўп тавба қилувчилардир» 3-қисм
- Имом Заҳҳок раҳимаҳуллоҳ (105 ҳижрий, 723 милодий санада вафот этганлар) айтадилар:
قال الإمام الضحاك (105هـ) رحمه الله :
ما تعلمَّ رجلٌ القرآن ثمّ نسيه إلاّ بذنب! ثمّ قرأ:
{وَمَا أَصَابَكُم مِّن مُّصِيبَةٍ فَبِمَا كَسَبَتْ أَيْدِيكُمْ وَيَعْفُو عَن كَثِيرٍ}.[الشورى: 30].
ثمّ قال : وأي مصيبة أعظم من نسيان القرآن ؟!
(الجامع لأحكام القرآن للإمام القرطبي)
Қуръонни ўрганиб, кейин уни эсидан чиқарган киши, албатта (қандайдир) гуноҳ қилганлиги сабабидан шундай бўлган (яъни, гуноҳлари туфайли Қуръон унинг қалбидан, ёдидан кўтарилиб кетган). Чунки Аллоҳ таоло (барчамизни огоҳлантириб) айтганки:
{وَمَا أَصَابَكُم مِّن مُّصِيبَةٍ فَبِمَا كَسَبَتْ أَيْدِيكُمْ وَيَعْفُو عَن كَثِيرٍ}. [الشورى: 30].
«Сизларга не бир мусибат етса, бас ўз қўлларингиз қилган нарса (гуноҳ) сабабли (етур). Яна У Зот кўп (гуноҳларнинг жазосини бермасдан) афв қилиб юборур». (Шўро сураси, 30-оят).
Қуръонни унутишдан кўра улканроқ мусибат борми?!
(Ал-Жомиъ ли Аҳкомул Қуръон – имом Қуртубий тафсирлари).
- Имом Суфён Саврий (161 ҳ. 777 м. санада вафот этганлар) раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
حرمت قيام الليل خمسة أشهر بذنب أذنبته. قيل: وما ذاك الذنب؟ قال: رأيت رجلاً يبكي فقلت في نفسي: هذا مراءٍ.
إحياء علوم الدين (2/200)
«Мен бир гуноҳим туфайли беш ойгача қиёмуллайл (таҳажжуд ибодати)дан маҳрум бўлиб қолгандим».
Шогирдлари сўрашди: у қандай гуноҳ эди?
Суфён дедилар:
«Бир кишининг йиғлаётганини кўрганимда ичимда «бу одам риё қиляпти» дегандим (риёкорлик қилаётган бўлса керак деган хаёлга боргандим)».
(Иҳёи Улумид-дин китоби: 2/200).
- Имом Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ (187 ҳ. 803 м. санада вафот этганлар) айтадилар:
«إني لأعصي الله ، فأعرف ذلك في خلق حماري وخادمي وامرأتي وفأر بيتي».
البداية والنهاية (10/215)
«Мен қачонки Аллоҳга осийлик (бир гуноҳ иш) қилиб қўйсам, унинг таъсирини аёлимнинг хулқида, хизматчимнинг хулқида, эшагимнинг хулқида, (ҳатто) уйимдаги чичқоннинг ҳаракатларидан ҳам сезиб билиб оламан».
(Бидоя ва Ниҳоя – имом Ибн Касирнинг тарих китоблари: 10/215)
Давоми бор…
Аввалги ва кейинги қисмлар:
- «Хатокорларнинг яхшиси кўп тавба қилувчилардир» 1-қисм
- «Хатокорларнинг яхшиси кўп тавба қилувчилардир» 2-қисм
- «Хатокорларнинг яхшиси кўп тавба қилувчилардир» 4-қисм
- «Хатокорларнинг яхшиси кўп тавба қилувчилардир» (охирги қисм)
•┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈•