Рамазондан ташқари қайси ойда неча кун рўза тутилади?

Бўлимлар: 03. Рўза

Савол:

Мен Рамазон ойидан ташқари ойларда ҳам рўза тутиб юрардим. Ҳозир чет элда яшаётганим сабабли қайси ойда неча кун рўза тутиш кераклигини била олмаяпман.Шу ҳақда илтимос ёзиб юборсангиз. Агар иложи бўлса тақвимнинг нусхасини почтамга юборсангиз. Олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.

Наима.

Жавоб:

Аллоҳ ибодатларингизни қабул айласин.

Маълумки, рўза нафс тарбияси, руҳ озуқасидир. Аллоҳ розилиги учун рўза тутиш инсоннинг баднафслик, очкўзлик ва хасислик иллатларидан қутулишига ёрдам беради.

Рўзанинг Аллоҳ ҳузуридаги савоби ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар:

«من صامَ يومًا في سبيلِ اللهِ، بعَّدَ اللهُ وجهَهُ عنِ النَّارِ سبعينَ خريفًا»

متفق عليه

«Кимки Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутар экан, Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш йиллик масофага узоқ қилади».

(Муттафақун алайҳи).

Бу ҳадиси шариф нафл рўзаларнинг умумий фазилати ҳақида. Яна бошқа ҳадиси шарифларда бир неча махсус кунларнинг фазилатлари ҳам собит бўлган.

Жумладан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳафтанинг ҳар душанба ва пайшанба кунлари ҳам рўза тутардилар.

Ҳар ойнинг ўртасидан уч кун рўза тутиш ҳам суннатда келган. Бу кунлар ой тўлган тунлар ёнида келадиган кунлардир.

عن أبي ذر قال : قال لي رسول الله صلى الله عليه وسلم :

» إذا صمت شيئاً من الشهر فصم ثلاث عشرة وأربع عشرة وخمس عشرة » .

رواه الترمذي ( 761 ) والنسائي ( 2424 ) . والحديث حسنه الترمذي ووافقه الألباني في » إرواء الغليل » 947 .

Абу Зардан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

«Агар ойнинг бирор кунида рўза тутсанг, ўн учинчи, ўн тўртинчи, ўн бешинчисида тут».

(Термизий, Насоий).

Исломий ойлар билан милодий ойларнинг бир-бирига таққослаш учун

http://www.islamicfinder.org/Hcal/hdate_pre.php

саҳифасига мурожаат қилишни маслаҳат берамиз.

Шайх Обидхон қори, Швеция
1431 ҳ. 11 муҳаррам (2009 м. 28 декабр)

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi