“Насоро қўшнини байрам дастурхонига таклиф этсак бўладими?”
Бўлимлар: 01. Эътиқод
Савол: Ҳайит муносабати билан насоро қўшнимизни байрам дастурхонига таклиф этсак бўладими? Ёки байрамга фақат мусулмон қўшниларни таклиф этамизми?
Муродилла.
Жавоб: Ҳайит муносабати билан ҳам, бошқа шаръий муносабатлар билан ҳам насоро ёки бошқа диндаги қўшнини дастурхонга таклиф этиш, меҳмон қилиш нафақат жоиз, балки савобли ишдир. Ийдул-Азҳо муносабати билан уларга қурбонлик гўштидан насиба ажратиш ҳам яхши одат. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрган қўшнилик ҳаққи адо этилади, ўзаро алоқалар мустаҳкамланади, исломий ва инсоний қадриятлар ривожланади.