Дин шиорларини масхара қилиш куфри акбардир

3-сўровнома жавоби:

* Дин шиорларини масхара қилиш куфри акбардир:

Дин шиорларини масхара қилиш қалбида иймони бор кишининг хаёлига ҳам келмайдиган улкан жиноят, балки очиқ-ойдин куфр ишлардан.

Дин шиори деганда Аллоҳ таоло бизга шариат қилиб берган барча аҳкомлар кўзда тутилади, жумладан Аллоҳнинг ягоналигини зикр қилиб таҳлил, такбир, таҳмид, тасбиҳ каби зикру дуолар ва яна бугунги кунда кўпдан-кўп кофиру мунофиқлар нафратланаётган дини исломда собитқадам туриш, муслималарнинг ҳижоб ўраб юришлари, мусулмон йигитлар соқол қўйишлари каби ҳаммага маълум ва машҳур ибодатлар.

Ўзларини «биз ҳам мўмин-мусулмонмиз» деб даъво қиладиган мунофиқлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларидан бошлаб ҳозиргача мусулмонлар сафига кириб олиб, исломни ичидан бузишга ҳаракат қилиб яшайдилар.

Улар ўзларининг кофирликларини очиқдан-очиқ айтолмасдан, турли-туман фитналарни ўйлаб топадилар. Аллоҳнинг оятларини, Дин аҳкомларини ёд олаётган, шаръий илмларни ўрганаётган ва ўргатаётган қорию қурролар ва олиму уламолар ҳақларида туҳмату иғволар тарқатадилар.

Қуйидаги ояти карималар бу каби ишлар фақат кофиру мунофиқлардан содир бўлишини кўрсатади.

{يَحْذَرُ الْمُنَافِقُونَ أَن تُنَزَّلَ عَلَيْهِمْ سُورَةٌ تُنَبِّئُهُم بِمَا فِي قُلُوبِهِمْ ۚ قُلِ اسْتَهْزِئُوا إِنَّ اللَّهَ مُخْرِجٌ مَّا تَحْذَرُونَ ٭ وَلَئِن سَأَلْتَهُمْ لَيَقُولُنَّ إِنَّمَا كُنَّا نَخُوضُ وَنَلْعَبُ ۚ قُلْ أَبِاللَّهِ وَآيَاتِهِ وَرَسُولِهِ كُنتُمْ تَسْتَهْزِئُونَ ٭ لَا تَعْتَذِرُوا قَدْ كَفَرْتُم بَعْدَ إِيمَانِكُمْ ۚ إِن نَّعْفُ عَن طَائِفَةٍ مِّنكُمْ نُعَذِّبْ طَائِفَةً بِأَنَّهُمْ كَانُوا مُجْرِمِينَ ٭ وَعَدَ اللَّهُ الْمُنَافِقِينَ وَالْمُنَافِقَاتِ وَالْكُفَّارَ نَارَ جَهَنَّمَ خَالِدِينَ فِيهَا ۚ هِيَ حَسْبُهُمْ ۚ وَلَعَنَهُمُ اللَّهُ ۖ وَلَهُمْ عَذَابٌ مُّقِيمٌ}.

[التوبة: 64 – 68]

«Мунофиқлар уларга қалбларидаги нарсанинг хабарини берадиган сура нозил бўлишидан қўрқиб турдилар. Сиз: «Масхара қилаверинглар, албатта, Аллоҳ сиз қўрқаётган нарсани чиқаргувчидир», деб айтинг. (65) Агар улардан сўрасангиз, албатта: «Биз фақат ўзимизча гап қилиб ўйнаётган эдик, холос», дерлар. Сиз: «Аллоҳни, Унинг оятларини ва Расулини масхара қилаётган эдингизми?» деб айтинг. (Яъни, агар мунофиқлардан ўша масхара қилиб айтган гаплари ҳақида сўрасангиз, улар, биз ҳеч нарса деганимиз йўқ, фақат шундай ўзимизча гаплашдик, ўйнашдик, холос, дейдилар). (66) Узр айтманглар. Батаҳқиқ, иймонингиздан кейин куфр келтирдингиз. Агар сиздан бир тоифани афв этсак, бошқа тоифани жиноятчи бўлганлари учун азоблаймиз. (Сизлар қилар ишни қилиб қўйиб, узр айтишингиздан фойда йўқ. Иймон келтиргандан сўнг, унда собит турганингизда, бошқа гап эди. Аммо сизлар иймондан кейин куфр келтириб, мунофиқ бўлдингизлар. Энди узр айтиб ўтирманглар. Билмасдан, жаҳолат билан сизга қўшилиб қолган тоифани афв этсак ҳам, бошқаларингизни жиноятчи бўлганларингиз учун, албатта, азоблаймиз). (67) Мунофиқ эркаклар ва мунофиқ аёллар ҳаммалари бирдирлар, ёмонликка буюрарлар, яхшиликдан қайтарарлар ва қўлларини маҳкам юмарлар (муҳтожларга садақа қилишдан бош тортадилар). Аллоҳни унутдилар, бас, У ҳам уларни унутди. Албатта, мунофиқлар–улар фосиқлардир. (68)   Аллоҳ мунофиқ эркакларга, мунофиқ аёлларга ва кофирларга жаҳаннам оташини ваъда қилди. Унда абадий қолурлар. Ўша улар учун етарлидир. Ҳамда Аллоҳ уларни лаънатлади. Уларга доимий азоб бордир».

(Тавба сураси, 64-68 оятлар)

Ушбу ояти карималар Ҳижратнинг 9 йили Табук ғазотида бир воқеа сабабли нозил бўлган.

Ўшанда баъзи мунофиқлар ва иймони заиф кишилар бир-бирлари билан суҳбатлашиб ўтиришганда қорию уламо бўлган саҳобаи киромларга туҳмат қилиб: «анави қориларимиз қоринларини тўйдиришга қаттиқ қизиқишади, ёлғон гапиришга тиллари бурро, жангларда эса улар энг қўрқоқ кишилар», деб кулишди.

Уларнинг бундай қабиҳ сўзларини эшитган Авф ибн Молик розияллоҳу анҳу ўринларидан туриб: «ёлғон гапирдинг, сен мунофиқсан, қасамки, бу сўзларингдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни хабардор қиламан», деб мажлисдан дарҳол чиқиб, тўғри пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига борадилар. У киши етиб боргунларича Аллоҳ таоло бу ояти карималарни нозил қилиб бўлган эди.

(Тафсири Ибн Жарир Табарий ва Ибн Аби Ҳотим Розий раҳимаҳумаллоҳ).

* Мўмин-мусулмонларни масхара қилиш кофирларнинг одати:

Аллоҳ таоло Бақара сурасида хабар беради:

{زُيِّنَ لِلَّذِينَ كَفَرُواْ الْحَيَاةُ الدُّنْيَا وَيَسْخَرُونَ مِنَ الَّذِينَ آمَنُواْ وَالَّذِينَ اتَّقَواْ فَوْقَهُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَاللّهُ يَرْزُقُ مَن يَشَاء بِغَيْرِ حِسَابٍ}.

[البقرة:212].

«Кофир бўлган кимсаларга дунё ҳаёти зийнатлаб қўйилди ва улар иймон келтирганларни масхара қиладилар. Тақво қилган зотлар Қиёмат куни улар (кофирлар)дан устундир. Аллоҳ хоҳлаган (бандаси)га беҳисоб ризқ беради».

(Бақара сураси, 212-оя).

Мутаффифин сурасида ҳам марҳамат қилади:

{إِنَّ الَّذِينَ أَجْرَمُوا كَانُوا مِنَ الَّذِينَ آمَنُوا يَضْحَكُونَ (29) وَإِذَا مَرُّوا بِهِمْ يَتَغَامَزُونَ (30) وَإِذَا انقَلَبُوا إِلَىٰ أَهْلِهِمُ انقَلَبُوا فَكِهِينَ (31) وَإِذَا رَأَوْهُمْ قَالُوا إِنَّ هَٰؤُلَاءِ لَضَالُّونَ (32) وَمَا أُرْسِلُوا عَلَيْهِمْ حَافِظِينَ (33) فَالْيَوْمَ الَّذِينَ آمَنُوا مِنَ الْكُفَّارِ يَضْحَكُونَ (34) عَلَى الْأَرَائِكِ يَنظُرُونَ(35) هَلْ ثُوِّبَ الْكُفَّارُ مَا كَانُوا يَفْعَلُونَ (36)}

[المطففين].

«Дарвоқе жинояткор — кофир кимсалар иймон келтирган зотлардан (масхара қилиб) кулгувчи бўлдилар. 30. Қачон(мўминлар) уларнинг олдидан ўтсалар улар бир-бирларига кўз қисишиб имо-ишоралар қилардилар. 31. Қачон уйларига қайтсалар(мўминларни масхара қилиб озор берганларидан) роҳатланиб қайтардилар. 32. Қачон (мўминларни) кўрсалар «Ана улар шак-шубҳасиз йўлдан озгувчи кимсалардир», дердилар. 33. Ҳолбуки, улар (мўминларнинг) устига қўриқчи қилиб юборилган эмасдилар. 34. Энди бу (Қиёмат) Кунида иймон келтирган зотлар кофирлардан кулурлар. 35. Улар (жаннатдаги) сўриларда (кофирларнинг азобланишига) боқиб (ўтирурлар). 36. Кофирлар ўзлари қилиб ўтган қилмишларининг жазосини олдиларми? (Албатта олдилар)».

Аллоҳ таоло ислом ва мусулмонларни масхаралаб юрган кофиру мунофиқларга Ўзи кифоя қилсин…

•┈┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg